UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  1 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

Суперлига-2018. Майдонга тушган энг фахрий футболчилар ТОП-10 Янгиликлар

Суперлига-2018. Майдонга тушган энг фахрий футболчилар ТОП-10

Ўқувчиларимизга якунига етган мавсум ҳақидаги маълумотлар беришда давом этамиз.

Бу сафар 2018 йилги Суперлигада майдонга тушган энг фахрий футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Анвар Бердиев (11.05.1978)
Клуби:
"Нефтчи"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 12 та ўйин, 1 та гол

Бу йил майдонга тушган энг фахрий футболчи "Нефтчи" ҳужумчиси Анвар Бердиев бўлди. 1978 йилда туғилган тўпурар 40 ёш, 202 кунлигида Суперлигада тўп тепди. Мураббийлар тажрибали футболчини асосан захирадан майдонга туширишди. Мавсум давомида 12 та ўйинда қатнашган Бердиев Фарғонада "Пахтакор"га қарши кечган баҳсда гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу йил гол урган энг фахрий футболчи номига ҳам сазовор бўлди. Бердиев бу йил Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 500-учрашувини ўтказди.



Анвар Ғофуров (14.05.1982)
Клуби:
"Бунёдкор"
Амплуаси: Ҳимоячи
Статистикаси: 17 та ўйин, 1 та гол

"Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуров бу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. 36 ёшли футболчи якунига етган мавсумда 17 бор майдонга тушди ва шундан 15тасида тўлиқ ўйнади. "Сўғдиёна" билан баҳсда рақиб дарвозасига тўп киритишнинг ҳам уддасида чиққан Ғофуров негадир Суперлиганинг иккинчи босқичида умуман майдонга тушгани йўқ. Катта эҳтимол билан Ғофуров кейинги мавсум "Бунёдкор"да ўйнамайди.




Маъмур Икромов (12.06.1982)
Клуби: 
"Локомотив"
Амплуаси: Дарвозабон
Статистикаси: 2 та ўйин, -1 та гол

Бир неча йилдан буён "Локомотив"нинг захира дарвозабони деган номни ҳеч кимга бермаётган Маъмур Икромов 2018 йилги Суперлигада ўйнаган энг ёши катта посбон бўлди. 36 ёшли дарвозабон бу йил иккитагина ўйинда майдонга тушди ва битта гол ўтказиб юборди.

Муроджон Зуҳуров (23.02.1983)
Клуби
: "Бунёдкор"
Амплуаси: Дарвозабон
Статистикаси: 14 та ўйин, -14 та гол

Рейтингимиздаги яна бир дарвозабон - Муроджон Зуҳуров. "Бунёдкор"нинг 35 ёшли посбони якунига етаётган йилда 14 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан худди шунча тўп олиб чиқди.

Камолиддин Тожиев (03.05.1983)
Клуби:
"Пахтакор"
Амплуаси: Ҳимоячи
Статистикаси: 7 та ўйин

Бир неча йилдан буён "Пахтакор" таркибида ўйнаб келаётган Камолиддин Тожиев ҳам эндиликда фахрийлар қаторига кириб бўлди. 35 ёшли ҳимоячи учун 2018 йил у қадар омадли ўтгани йўқ. Шота Арвеладзе бошқа ҳимоячиларга кўпроқ ишонч билдирди. Тожиев 7 та ўйинда майдонга тушди ва атига 3тасида тўлиқ ҳаракат қилди. Мавсум сўнггида Тожиевларнинг ўртанчасига "Пахтакор" раҳбарияти томонидан тўн кийдирилди. Шу боис ҳимоячи янги мавсумни бошқа клубда ўтказиши мумкин деб тахмин қиламиз.




Игнатий Нестеров (20.06.1983)
Клуби:
"Локомотив"
Амплуаси: Дарвозабон
Статистикаси: 30 та ўйин, -27та гол

"Локомотив"нинг асосий посбони Игнатий Нестеров ҳам рейтингимиздан жой олди. 1983 йилда таваллуд топган дарвозабон бу йил Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 400-учрашувини ўтказди. 2018 йилги мавсумда Нестеров 30 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказди.




Жасур Ҳасанов (02.08.1983)
Клуби
: "Насаф"/АГМК
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Статистикаси: 28 та ўйин, 3 та гол

2003 йил Нестеров билан бирга ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Жасур Ҳасанов ҳам фахрий фуболчига айланди. 35 ёшли ярим ҳимоячи бу йилги мавсумни "Насаф" сафида бошлади ва ёзда АГМК сафига кўчиб ўтди. Жами 28 та ўйинда майдонга тушган Ҳасанов 3 та гол урди ва 12 марта шерикларига голли пас оширди.




Игорь Таран (29.12.1983)
Клуби:
"Қўқон-1912"/"Нефтчи"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 15 та ўйин, 1 та гол

"Шўртан"даги ўйинлари орқали танилган Игорь Таран 2018 йилги мавсум иккита клубда ўтказди. Дастлаб "Қўқон-1912"да ҳаракат қилган ҳужумчи трансферлар ойнаси пайтида водийнинг бошқа бир клуби "Нефтчи"га ўтди. 15 та учрашувда майдонга тушган Таран битта гол урди. Бироқ 29 декабрь куни 35 ёшга тўладиган ҳужумчи фақат битта учрашувда тўлиқ ўйнаганини ҳам қўшиб қўйиш лозим.

Носирбек Отақўзиев (30.01.1984)
Клуби:
"Қўқон-1912"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 25 та ўйин, 2 та гол

Сўнгги йилларни "Қўқон-1912"да ўтказган Носирбек Отақўзиев бу мавсум 25 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. 34 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида жами 351 та ўйин ўтказди.

Неманья Йованович (03.03.1984)
Клуби
: "Қизилқум"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 28 та ўйин, 6 та гол

Рейтингимиздаги яккаю-ягона легионер Неманья Йованович бўлди. "Қизилқум" ҳужумчиси 34 ёшида 28 та баҳсда майдонга тушди ва 6 марта рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Сербиялик футболчи кейинги йил ҳам юртимизда ўйнайдими ёки йўқми буни вақт кўрсатади.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика