UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Суперлига, 14-тур шарҳи: Ҳакамлик қурбонига айланган АГМК, Чераннинг антиқа кўрсаткичи ёхуд тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига, 14-тур шарҳи: Ҳакамлик қурбонига айланган АГМК, Чераннинг антиқа кўрсаткичи ёхуд тур лауреатлари

Анъанамизга мувофиқ Суперлига тур шарҳи ва лауреатлари билан таништириб ўтамиз.

Суперлигада иккинчи давра ўйинларига ҳам старт берилди. Ўтган бўлиб ўтган 14-тур доирасида жами 7 учрашув ўтказилди.

Тошкентда пешқадам "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни меҳмон қилди. Турнир жадвалининг қуйи ҳудудида жойлашган Азиз Тўхтабоев шогирдлари пешқадамга муносиб қаршилик қилишга уринишди. Бироқ мазкур қаршилик якунда йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутилиб қолишга етди. Натижада Машарипов, Черан ва Симичнинг голларига қўқонликлардан Муҳаммаданас Ҳасанов жавоб берди.

Пахтакор

Жалолиддин Машарипов - 22', Драган Черан - 48', Марко Симич - 51'

Суперлига. 14-тур

26/07/2019, 20:00

1
:
3
Тугади

Қўқон-1912

Муҳаммаданас Ҳасанов - 77'

45'
90'
22'  Жалолиддин Машарипов
22'  Одилжон Ҳамробеков
48'  Драган Черан
48'  Жалолиддин Машарипов
51'  Марко Симич
51'  Жалолиддин Машарипов
61'  Марат Бикмаев (Достонбек Ҳамдамов)
71'  Одилжон Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев)
87'  Игорь Сергеев (Бобур Асқаров)
64'  Ойбек Рустамов
69'  Жамшид Ҳасанов (Темур Ҳакимов)
76'  Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
77'  Муҳаммаданас Ҳасанов
77'  Иқбол Маликжонов
87'  Шаҳбоз Эркинов (Ҳамидулло Абдуҳамидов)



Жиззахда эса пешқадам "Пахтакор" узоқдан пойлаб келаётган "Локомотив" Бабаян қўл остида Бақоев қураётган "Сўғдиёна" билан беллашди. Қизғин ўтган баҳсда ўйин тақдири охирги дақиқаларда ҳал этилди. "Сўғдиёна" сафини ёзги трансфер ойнаси пайтида тўлдирган Жасур Ҳасановнинг узатмасидан Шоҳруз Норхонов унумли фойдаланиб, "Сўғдиёна"га муҳим 3 очкони тақдим этди. "Локомотив" эса Бабаян қўл остида навбатдаги, кетма-кет учинчи мағлубиятни тан олди.

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 90'

Суперлига. 14-тур

26/07/2019, 20:00

0
:
1
Тугади

Локомотив

45'
90'
41'  Искандар Шайкулов
45'  Элёр Орифов
50'  Шаҳбоз Жўрабеков (Шерзод Файзиев)
64'  Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов)
70'  Иван Нагаев (Иззат Абдуллаев)
90'  Шохруз Норхонов
46'  Жавоҳир Эсонқулов (Арсланмират Аманов)
55'  Сардор Мирзаев
72'  Темурхўжа Абдухолиқов (Диёр Туропов)
73'  Йован Жокич (Остон Ўрунов)


Наманганда меҳмон бўлган ва таркиби буткул ўзгарган "Қизилқум" Деян Журжевич бошқараётган "Навбаҳор"ни таслим этишга эришди. Легионерлар билан бойиган таркиб иккинчи даврадаги дастлабки беллашувдаёқ ўз самарасини берди. Мате Ватсадзе томонидан киритилган гол учрашув якунига қадар ягоналигича қолди ва "Қизилқум" аввал ҳам қилиб юрган ишини такрорлади. Яъни "Навбаҳор"ни сафарда мағлуб этди.

Навбаҳор

Суперлига. 14-тур

26/07/2019, 19:30

1
:
0
Тугади

Қизилқум

Мате Ватсадзе - 7'

45'
90'
16'  Славко Лукич (Обид Жўрабоев)
46'  Аюбхон Номанов (Шерзод Ҳакимов)
68'  Аббос Ғуломов (Амирбек Жўрабоев)
7'  Мате Ватсадзе
11'  Саиджамол Давлатжонов
58'  Саиджамол Давлатжонов (Нодир Камолов)
74'  Достон Ибрагимов (Сардор Жаҳонов)
85'  Мате Ватсадзе (Воҳид Шодиев)
90'  Лаша Тотадзе


Тур ўйинларининг иккинчи кунида дастлабки ўйин Тошкент ва Термизда ўтди. Учинчи ўриндаги жамоалар тўқнашувида "Насаф" Термизда "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ғолиб Ғайбуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси, тўпурар ҳужумчи Муртазоевнинг навбатдаги голига мезбонлардан Абдул Азиз Юсупов жавоб бериши биланоқ "Насаф" сафида захирадан ўйинга қўшилган Дониёр Нарзуллаев ҳакам хуштагига қадар энди уйғонган интригага барҳам берди. Натижада "Насаф" кетма-кет иккинчи бор "Сурхон"дан устун келди.

Сурхон

Абдулазиз Юсупов - 85'

Суперлига. 14-тур

27/07/2019, 18:00

3
:
1
Тугади

Насаф

Ғолиб Ғайбуллаев - 1', Ҳумоюн Муртозаев - 60', Дониёр Нарзуллаев - 89'

45'
90'
46'  Асрор Ғофуров (Абдуқаҳҳор Хожиакбаров)
59'  Раҳматулло Бердимуродов (Азамат Исроилов)
65'  Шавкат Саломов (Азамат Алланиёзов)
85'  Абдулазиз Юсупов
1'  Ғолиб Ғайбуллаев
1'  Ислом Рашидхонов
60'  Ҳумоюн Муртозаев
60'  Шароф Муҳитдинов
68'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)
81'  Ҳумоюн Муртозаев (Ойбек Бозоров)
82'  Сардор Абдураимов
85'  Сардор Абдураимов (Акмал Мозговой)
89'  Дониёр Нарзуллаев


Тошкентда эса яна бир учинчи ўрин эгаси "Бунёдкор" биринчи даврадаги энг қувноқ жамоа "Динамо"ни меҳмон қилди. Жўшқин ва қувноқ футболни хуш кўрувчи жамоа дарвозасига "қалдирғочлар" тўртта гол йўллашди. "Динамо"дан эса Ихтиёр Тошпўлатов ўз дубли билан мезбонларнинг тўрттала голига жавоб қайтарди. Эътиборлиси, мазкур ўйиндаги 6та гол 3 нафар футболчига ёзилди. Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Ихтиёр Тошпўлатов ўз дублларини расмийлаштиришди.

Бунёдкор

Миржаҳон Мираҳмадов - 26', Хуршид Ғиёсов - 40', Хуршид Ғиёсов - 45', Миржаҳон Мираҳмадов - 56'

Суперлига. 14-тур

27/07/2019, 18:00

2
:
4
Тугади

Динамо

Ихтиёр Тошпўлатов - 43', Ихтиёр Тошпўлатов - 76'

45'
90'
11'  Евгений Чумак
23'  Жавоҳир Қаҳрамонов
26'  Миржаҳон Мираҳмадов
32'  Нурилло Тўхтасинов
40'  Хуршид Ғиёсов
40'  Миржаҳон Мираҳмадов
45'  Хуршид Ғиёсов
56'  Миржаҳон Мираҳмадов
56'  Хуршид Ғиёсов
60'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Жалолиддинов)
65'  Миржаҳон Мираҳмадов (Дмитрий Островский)
83'  Нурилло Тўхтасинов (Бобур Фарҳодов)
32'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
43'  Ихтиёр Тошпўлатов
43'  Миркомил Лоқаев
46'  Обид Ҳакимов (Қадамбой Нурметов)
62'  Сардор Эминов (Амиржон Сафаров)
67'  Баҳодир Насимов (Дамир Темиров)
76'  Ихтиёр Тошпўлатов
76'  Амиржон Сафаров
90'  Жасур Азимов




Андижонда эса шу куни Хомяков жамоаси "Бухоро"ни қабул қилди. Мезбонларнинг тўлиқ ташаббуси ва устунлиги остида ўтган беллашувда Ойбек Қиличевнинг жарима зарбасидаги голи ва Фарҳод Бекмуродовнинг учрашув якунида киритган тўпи "Андижон"нинг жорий мавсумдаги иккинчи ғалабасини расмийлаштирди. Александр Хомяков эса янги жамоаси рулида илк ғалабасини нишонлади.

Андижон

Ойбек Қиличев - 76', Фарҳод Бекмуродов - 90'

Суперлига. 14-тур

27/07/2019, 20:00

0
:
2
Тугади

Бухоро

45'
90'
76'  Ойбек Қиличев
90'  Фарҳод Бекмуродов


Бекободда эса турнинг энг шов-шувли ҳамда қатор тортишув ва баҳсларга сабабчи бўлган Тошкент вилояти дербиси бўлиб ўтди. "Металлург" АГМКни меҳмон қилган учрашувда дастлаб мезбонлар Шавкат Муллажоновнинг голи эвазига танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетган бўлса, иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Зафар Полвонов АГМКнинг ўйинда мувозанатни тиклашига ҳисса қўшди. Сўнгра "Металлург" белгиланган пенальтидан ғалаба тўпини киритиб, ўзининг нохуш сериясига чек қўйди.

Металлург

Шавкат Муллажонов - 31', Баҳодир Пардаев - 77'

Суперлига. 14-тур

27/07/2019, 20:00

1
:
2
Тугади

ОКМК

Зафар Полвонов - 66'

45'
90'
31'  Шавкат Муллажонов
77'  Баҳодир Пардаев
46'  Жасур Ҳакимов (Зафар Полвонов)
66'  Зафар Полвонов
66'  Акмал Шораҳмедов

Бироқ мазкур ўйиндаги ҳакамлик, Шавкат Насибуллаевнинг пенальти борасидаги қарорлари, учрашувнинг 72-дақиқасида "Металлург" жарима майдончаси ичида Санъат Шиховнинг йиқилишини қоидабузарлик дея ҳисобламагани кўплаб баҳсларга сабабчи бўлди. Қўшимчасига "Металлург" фойдасига белгиланган пенальти бўлган вазиятда Бобур Юлдошев Исоқжоновнинг оёғига зарба бермагани такрорий лавҳада яққол кўринган. Яъни, контакт бўлмаган. Шунингдек, 82-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг Сардор Раҳмоновга ишлатган спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати, яъни қўли билан юзига зарба бериш ҳолатини Насибуллаев сариқ карточка билан жазолади. Қисқа қилиб айтганда, Насибуллаев мазкур дерби ҳароратига дош бера олмади. Ўйинни издан чиқиб кетишига шароит яратиб берди. "Металлург" - АГМК учрашувидаги ҳакамлик бўйича ҳозирча ЎФА ҳакамлар қўмитаси ҳозирча расмий изоҳ бергани йўқ. Кутамиз.





Шу тариқа Суперлиганинг иккинчи давраси доирасидаги илк тур якунланди.


Турнир жадвалида кескин ўзгаришлар кузатилмади. Фақатгина пешқадам "Пахтакор" Бабаян бошқарувига ўтган "Локо"дан сезиларли даражада ўтиб кетди ва чемпионлик интригаси кескин пасайди. Учинчи учун ўрин курашаётган "Бунёдкор" ва "Насаф" эса мазкур ўйинда ишончли ғалабаларни расмийлаштиришди ва "Локо" билан орадаги фарқни 3 очкога қадар қисқартирди. Хавфли ҳудуддаги "Қўқон-1912" ва "Бухоро" эса яна мағлуб бўлишди ва 14-ўрин билан фарқ яна 3 очкога ошди.



Фактлар:

- "Локомотив" Самвел Бабаян бошчилигидаги кетма-кет учинчи (Лига Кубоги: "Қўқон-1912", "Пахтакор", Суперлига: "Сўғдиёна") расмий ўйинда мағлуб бўлди.

- "Қизилқум" сафарда илк бор ғалаба қозонди.

- Драган Черан (16 гол) Суперлигада "Сурхон" (15), "Қизилқум" (15), "Андижон" (12), "Бухоро" (8) ва "Қўқон-1912" (15) жамоаларидан кўпроқ гол урди.

- "Динамо"нинг меҳмондаги ўйинлардаги ғалабасиз серияси давом этди.

- АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов янги қоидалар бўйича ўтказилаётган чемпионатимизнинг иккинчи даврасидаги илк турдаёқ тарихда биринчи марта қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилган дастлабки мураббийга айланди. 


Тур дарвозабони - Милан Митрович

"Сўғдиёна" кипери амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши ўйинни муносиб ўтказди. Митрович дарвозаси олдида руй берган хавфли вазиятларни, зарбаларни бартараф этишда ишончли ўйнаб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган ҳолда ҳақли равишда турнинг энг яхши дарвозабони номинациясида ғолибга айланди.


Тур мураббийи - Ҳамид Актамов 

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамид Актамов жамоаси таркиби буткул ўзгариб кетганига қарамасдан иккинчи давранинг илк ўйини, Наманганда "Навбаҳор"га қарши кечган баҳсда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Наманганда рақиб жамоа ғалабаси доим ҳам кузатилмаслигини инобатга олсак, бу борада Ҳамид Актамовнинг ишини эътироф этиш ўринли. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши мураббийи дея "Қизилқум" устози Ҳамид Актамов эътироф этилди.


Тур футболчиси - Хуршид Ғиёсов 

"Бунёдкор" футболчиси Хуршид Ғиёсов мазкур турда чинакамига порлади. Биринчидан, Ғиёсов "Динамо" дарвозасига иккита гол уриб, дублини расмийлаштирди. Иккинчидан, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Учинчидан, жамоаси киритган ҳар тўрттала голда иштирок этди. Яъни, дубль қайд этишдан ташқарида, Миржаҳон Мираҳмадовга иккита гол уришига кўмаклашди. Яъни қолган иккита голга ассистентлик қилди. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши футболчиси дея Хуршид Ғиёсов топилди.


Тур рамзий терма жамоаси (3-5-2)

Дарвозабон: Милан Митрович ("Сўғдиёна")

Ҳимоячилар: Татадзе ("Қизилқум"), Анвар Ғофуров ("Бунёдкор"), Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Ойбек Қиличев ("Андижон") Акбар Исматуллаев ("Металлург"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Достон Ибрагимов ("Қизилқум")

Ҳужумчилар: Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор") Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")


Навбатдаги тур

15-тур 

30 июль, сешанба
18:00 ҚЎҚОН-1912 — СЎҒДИЁНА (Cпорт телеканали LIVE)
19:00 ЛОКОМОТИВ — ДИНАМО (Mаҳалла канали)
20:00 ҚИЗИЛҚУМ — ПАХТАКОР (Cпорт телеканали LIVE)

31 июль, чоршанба
18:00 БУНЁДКОР — СУРХОН (Cпорт телеканали LIVE)
19:00 АГМК — АНДИЖОН
20:00 БУХОРО — НАВБАҲОР (Mаҳалла канали LIVE)
20:00 НАСАФ — МЕТАЛЛУРГ (Cпорт телеканали LIVE)

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика