UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  5 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  18 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Суперлига: 1-давра рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 1-давра рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг биринчи давра рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Суперлиганинг 1-давра ўйинларида ўзининг ёрқин ўйинлари ва самарали ҳаракатлари билан ўз жамоаси натижаларига яхши тарафдан таъсир қилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.


Суперлигада кўплаб жамоаларимиз асосан ҳозирги замонавий футболда классик тактик схемага айланган 4-2-3-1га асосан ҳаракатланади. Шу боисдан ҳам биринчи давра рамзий терма жамоасини мазкур схема асосида жойлаб чиқдик.


Дарвозабон масаласида танлов у қадар кўп бўлмади. Чунки кўплаб жамоаларда бир қатор киперлар биринчи давра давомида кўп алмаштирилди. Нисбатан мунтазам ва барқарор ўйнаган дарвозабонлар ичидан Жавоҳир Илёсов ва Ўткир Юсуповни келтириш мумкин. Нисбатан яхши кўрсаткич қайд этган ва кўпроқ ўйин ўтказгани ҳамда жамоаси юқори ўринда бўлишида ўз ҳиссасини кўшгани учун Жавоҳир Илёсов вариантида тўхталдик. 

Ўнг қанот ҳимоясига "Насаф" вакили Дилшод Саитов номзодини муносиб кўрдик. Дилшод Саитов биринчи давра мобайнида мунтазам ва барқарор ўйини эвазига эътирофга лойиқ кўрилди. Саитов 13 ўйинда 4 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам самарадор ўйин кўрсатган қанот вакилининг тўрттала голи ҳам якунда "Насаф"га муҳим очколарни келтиргани билан ҳам қадрли бўлди.


Марказий ҳимояга "Бунёдкор"даги тажрибали Анвар Ғофуров ва "Пахтакор" вакили Егор Кримецни киритдик. Ғофуров ёш "Бунёдкор" таркибида Тўраев билан биргаликда яхши мувозанатни тиклаб турган бўлса, Кримец "Пахтакор" мудофаасида ишончли ўйин кўрсатмоқда.

Чап қанот ҳимоясига "Пахтакор"дан Фарруҳ Сайфиев варианти танланди. Сайфиев жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда ва барқарор ўтказмоқда. Сайфиев нафақат ҳимояда, балки жамоасининг ҳужумларига қўшилишда ҳам анча фаол ўйнади.

Таянч нуқтасида "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраевни муносиб кўрдик. Сабаби, Тўраев "Бунёдкор"нинг уш таркибини тўлиқ назорат қилишда ва ўйинни бошқаришда биринчи даврада барчада илиқ таассурот қолдирди. "Қалдирғочлар"нинг ўйини айнан Тўраев атрофида қурилаётгани ва жамоа натижалари ҳам яхши бўлаётганида футболчининг хизматлари беқиёс. Шу боисдан ҳам таянч нуқтасига Лутфулла Тўраев қўйилди.

"Сурхон"нинг ҳақиқий етакчисига айланган Шавкат Саломов биринчи даврада ёрқин ўйинлари билан жуда кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Термизликларнинг муваффақиятли ўйини айнан Саломовнинг ҳаракатларига боғланиб қолган. Унинг биринчи даврада кўрсатган ўйини ва кўрсаткичлари ҳам фикримизга тасдиқ бўлади. Шу боисдан ҳам марказий ярим ҳимояга Шавкат Саломов номзоди эътироф этилди.

Қанот вингерлари ичидан рамзий терма жамоага "Пахтакор"дан Жалолиддин Машарипов ва "Навбаҳор" легионери Иван Соловьёв лойиқ кўрилди. Машарипов ва Соловьёв жамоаси ўйинларида асосий фигуралардан бирига айланишгани ҳеч кимга сир эмас.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор"нинг ҳужумдаги ижодкорлиги айнан мазкур футболчиларнинг ҳаракатларига боғлиқ.  ҳам Машарипов ва Соловьёв энг яхши ассистентлар рўйхатида юқори ўринларда бормоқда. Шу боисдан ҳам улар рамзий терма жамоага киритилди.

Ҳужумчи ортида айни пайтда чемпионатимиздаги энг самарадор ва кучли футболчи бўлиб турган сербиялик легионер Драган Черанни қўйдик. Суперлига тўпурарлар рўйхатида катта фарқ билан пешқадамлик қилаётган Черан "Пахтакор"да бўлгани каби ҳужумчи ортига қўйилди. 

Ҳужумда эса "Навбаҳор"да порлаган Александр Касьян танланди. Ажойиб ўйинлари ва тўпурарлар баҳсида ўзининг голлари билан Черанга рақобат туғдиришга интилаётган россиялик футболчи "Навбаҳор"нинг асосий кучига айланган. Суперлиганинг биринчи давра учрашувларида барқарор ва самарадор ўйин кўрсатган ушбу легионер рамзий терма жамоадан ҳақли равишда ўрин олди.


Суперлига. 1-давра рамзий терма жамоаси (4-2-3-1)

Дарвозабон: Жавоҳир Илёсов ("Локомотив") 13 ўйин, 7 қуруқ, -10

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф") 13 ўйин, 4 гол, Анвар Ғофуров ("Бунёдкор") 11 ўйин, Егор Кримец ("Пахтакор") 10 ўйин, 2 гол, Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") 11 ўйин, 1 голли узатма

Марказий ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор") 10 ўйин, 1 гол, 1 ассист, Шавкат Саломов ("Сурхон") 13 ўйин, 2 гол, 7 ассист

Қанот вингерлари: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") 13 ўйин, 2 гол, 9 ассист, Иван Соловьёв ("Навбаҳор") 13 ўйин, 1 гол, 4 ассист

Ҳужумчи ортида: Драган Черан ("Пахтакор") 13 ўйин, 15 гол, 1 ассист

Ҳужумчи: Александр Касьян ("Навбаҳор") 13 ўйин, 9 гол


Биринчи давранинг энг яхши мураббийи — Шота Арвеладзе ("Пахтакор") 13 ўйин, 11 ғалаба ва 2 дуранг


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика