Суперкубоккача. Энг тезкор гол муаллифини биласизми?

Iskandarov Abdulaziz
23 фев 2022, 13:00
Ўзбекистон Суперкубогига оид турли фактларни беришда давом этамиз.

Шу кунгача ташкиллаштирилган олтита учрашувда дарвозаларга 16та тўп киритилган. Мамлакат Суперкубогидаги энг тезкор гол Темурхўжа Абдухолиқовга тегишлидир. 2019 йил "Пахтакор" стадионида "Локомотив" - АГМК тўқнаш келишган. Темурхўжа мазкур беллашувнинг 12-дақиқасидаёқ олмалиқликлар дарвозасини ишғол қилишга эришган эди. Якунда эса "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб бош совринга эга чиқишганини айтиб ўтиш даркор. 



Кейинги ўринни Шуҳрат Раҳмонқулов банд этиб турибди. 1999 йилги Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида "Навбаҳор" сафида ўйиннинг 20-дақиқасида "Пахтакор" дарвозасига йўл топган. Темурхўжа Абдухолиқовга қадар мазкур рекорд айнан Раҳмонқуловга тегишли бўлиб турганди.



Кўрамиз юртимиз тарихидаги еттинчи Суперкубок учрашувида юқоридаги рекордлар янгиланадими?

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›