UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  1 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  60 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда? Янгиликлар

Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Динамо" жамоаси Суперлига сўнгги икки турида Суперкубок ўйини иштирокчилари – "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ўйнади ва ҳар икки баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди. Рўзиқул Бердиев ва Максим Шацких Суперкубокдаги тўқнашувга шу ўйинларни ҳам ўрганиб, тайёргарлик кўриши табиий. Қайд этиш лозим, "Пахтакор" "Динамо"дан ўйин тарафлама ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам устунлик қила олмади. Дурангдан эҳтимол, амалдаги чемпион хурсанд бўлгандир. "Насаф" - "Динамо" ўйинида ҳам Бердиев шогирдлари бир киши кам қолгач, устунликни рақибга топшириб қўйишди. Шунга қарамай, Ғолиб Ғайбуллаевсиз бир киши камчиликда ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиш эвазига дурангга эришди. Ушбу ўйинлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, "Насаф" Суперкубокда фаворит. Бердиев ўйиндан кейин "Пахтакор"га қарши марказий ҳимояда муаммога дуч келиши мумкинлигини айтган бўлса-да, таркиб ва захира жиҳатдан ҳам Қарши жамоаси Тошкент клубидан анча кучлидек гавдаланмоқда.

Суперкубокда "Насаф" мағлуб бўлган тақдирда, Бердиевга нисбатан саволлар ёғилиши аниқ, Шацких эса ҳозирги вазияти учун максимумига эришган бўлади. "Насаф"нинг ғалабасини эса кутилган натижадек қабул қиламан, ҳар ҳолда Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида ҳали бугунгидек нисбатан кучсиз "Пахтакор"га дуч келмаган", - деди "Динамо" матбуот котиби Усмон Ибодов.



"Таркиб, захиранинг узунлиги бўйича "Насаф" устун. "Пахтакор" ҳимоясида жуда кўп хатолар кўзга ташланмоқда. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар етарлича.

Ўртада соврин ютиш имкони бўлгани боис иккала томон ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратиши мумкин. Фикримча, "Насаф" кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнашга интилади. "Пахтакор" эса биринчи рақам бўлиб ҳаракатланса керак.

Кеча Р.Бердиев матбуот анжуманида "Пахтакор" қай пайтда ва қай ҳолатда бўлишидан қатъи назар "Насаф"га қарши мотивация ва "настрой" топа олади", - деганда жуда тўғри фикрни айтди. Худди шу нарса "Насаф"га ҳам тааллуқли. Улар ҳам бугунги рақибга қарши исталган пайт мотивация топа олишади. Учрашувда пенальтилар серияси кўрсак керак", - деди "Олимпик" матбуот котиби Толибжон Қосимов.



"Авваллари мавсум Суперкубок учун кечадиган баҳс билан бошланиб, шундан сўнг миллий чемпионатга старт бериларди. Ўшанда Суперкубокдан баҳорий футбол нафаси уфуриб турарди. Одамлар қиш бўйи футболсиз қолиб, Суперкубок санаси яқинлашар чоғда янги очилган куртак каби стадион томон бўйи чўзишарди.

Бугунги кунга келиб, ОФК чемпионлар Лигаси тақвими ҳамда ФИФАнинг халқаро тақвими ўзгариши сабаб ПФЛ миллий чемпионатни биринчи бошлашга тўғри келди. Лекин ҳозир муҳими бу эмас, энг асосийси, битта ўйиндан иборат бу тўқнашувга жамоаларнинг ўзи қанчалик қизиқаётганида.

Ўйин олдидан имкониятларни тенг деб баҳолган бўлардим. Лекин ғолиб битта бўлади. Хўш, ким ютади? Менимча, қайси жамоада индивидуал маҳорат бобида яхши ўйинчилар кўп бўлса, шу жамоа ғалаба қозонади ва Суперкубок соҳибига айланади.

Суперкубок баҳсининг биринчи давра айни қизиган пайтга қўйилиши ҳам "Пахтакор"ни, ҳам "Насаф"ни бирмунча эҳтиёт бўлиб ўйнашга ундайди. Асосийси бу ўйинни жароҳатларсиз ўтказиб олиш. Чунки ҳар икки жамоа кўпроқ Суперлигадаги ўз ўрни борасида бош қотиряпти деган фикрдаман", - деди "Локомотив" матбуот котиби Хайрулла Холиқов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика