UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  12 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  4 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  15 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак” Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси Суперлиганинг 20-турида сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлди (1:3).

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонларнинг тезкор футболчиси Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билан ўртоқлашди.

“Икки бўлимда ҳам яхши ўйнадик. 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганимизда ҳам вазиятлар яратдик. Фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Агар шу паллада гол уриб кетганимизда, ўйин бутунлай бошқача кечиши мумкин эди. Биз ҳужумдаги имкониятлардан фойдаланмаганимиз учун якунда гол ўтказиб юбордик”, – дейди Суннатилла Абдуллажонов. 

- “Турон” қандайдир руҳий “ўра”га тушиб қолгандек. Кетма-кет мағлубиятлар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда?

- Ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга битта ғалаба керак. Агарда ютиб олсак? ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Барибир мағлубиятлардан сўнг рухий тушкунлик бўлади. Ички муҳит яхши. Вазифани бажаришга барча ишонмоқда. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. Мағлубиятларни тезроқ унутишимиз керак, лекин тўғри хулоса чиқариш муҳим ҳисобланади. 

- Учрашувлар борган сари камайиб бормоқда. Жамоанинг Суперлигада қолиш масаласи эса ҳамон очиқлигича турибди...

- Олдинда 6 та тур кутиб турибди. Имкониятимиз бор. “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” билан ўйинларда максимал очко ишлашимиз зарур.  

- “Бунёдкор”да тўп тепаётганингизда, ўзингизни кўрсатишингиз қийин кечаётганди. “Турон”да эса эркинроқ ҳарака қиляпсиз. Игорь Шквирин қўл остида янада очиляпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

- “Бунёдкор”да ҳимояда ўйнаётган эдим. “Турон”да ўз позициямда ҳаракат қилмоқдаман. Игорь Анатолевич ҳужумда ўйнатмоқда. Бемалол ўзим истагандек ўйнаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йўл босиб келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика