UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   3 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  8 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  13 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси айни пайтда Антальяда машғулотларни давом эттирмоқда.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун Қозоғистоннинг "Аксу" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Муросасиз ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. Баҳс якунлангач "Нефтчи"га қишки трансферлар вақтида жалб қилинган Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билдириб ўтди. 

- "Нефтчи" анча вақтдан Туркиядаги йиғин олиб бормоқда. Шундай экан қандай хулоса ва таассуротлар оляпсиз?

- Таассуротлар яхши. Айни пайтда кўпроқ жисмоний ҳолатимиз устида ишламоқдамиз. Мавсум стартигача оптимал формада бўлишимиз керак. Олдинда яна 2та учрашув бор. Ўйлайманки, тактик жиҳатдан ҳам анча шаклланишга улгурамиз.

- Давралар оралиғидаги хориж йиғинлари жамоаларга қанчалик керак? Ўзбекистон ва хориждаги тайёргарлик ўртасида тафовут борми?

- Хориж йиғинлари жуда ҳам фойдали, деб ўйлайман. Аввало турли спарринг рақиблар билан куч синашиш имкони мавжуд. Иккинчидан қулай об ҳаво ва майдонлар ҳолати кўнгилдагидек. 

- "Нефтчи"да жуда яхши таркиб йиғилмоқда. Футболчиларнинг потенциалидан келиб чиқсак, жамоа қайси ўринларга курашади?

- Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, мураббийимиз катта мақсадларни олдимизга қўймоқдалар. Потенциалимиз юқори ўринларни эгаллашга етади.

- Ўртоқлик  учрашуви учун танланаётган рақиблар қай даражада спарринг вазифасини ўтамоқда? 

- Жамоамиз учун улар бегона рақиблардир. Ушбу учрашувлар орқали мураббий томонидан берилаётган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика