UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  3 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли"

Яйпаннинг "Турон" клуби ёзги трансферлар вақтида мавсумнинг биринчи қисмини "Бунёдкор"да ўтказган Суннатилла Абдуллажоновни таркибга қўшиб олди.

Футболчи "Андижон" билан дебют ўйинида фаол ўйин намойиш этди ва гол урди. 

Хабарингиз бор, сайтимиз талқинига кўра Суннатилла Абдуллажонов 13-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан мухбиримиз ушбу футболчи билан интервью ташкил этди.

- Суннатилла, "Турон" таркибига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- "Турон" клуби сафига қўшилишимга асосий сабаблардан бири жамоада Игорь Шквирин бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётгани бўлди десам тўғри бўлади. Игорь Анатольевич билан илгари ҳам бирга ишлаганмиз. У киши 2016 йилда Олий лигада дебют қилишимга имконият яратиб берган эди. Шу сабабли ҳамиша Игорь Шквириндан миннатдорман. Ёзги трансферлар вақтида олдимда Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин ҳар томонлама ўйлаб кўрган холда "Турон" вариантида тўхталдим.

- Мухлислар учун бу қизиқ, қачон ва қаерда туғилгансиз? Шунингдек, қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?

- Мен 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман.

- "Турон" 7-рақамли либосда ҳаракат қилаяпсиз, бу ўзингизнинг танловингизми?

- Ҳа, бу рақамни ўзим танладим, 7-рақамни ёқтираман.

- Дебют ўйинида киритган голингиз билан табриклаймиз. Шунингдек сайтимиз талқинига кўра, 13-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз. Таасуротлар қандай?

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат! Аввало "Турон" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига менга ишонч билдирганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Дебют ўйинда гол уриш жуда ёқимли. Шунингдек тур рамзий терма жамоасига лойиқ топилганим менга қўшимча иштиёқ беради.

"Андижон" билан ўйинда гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим. Гол уришга эришдим, лекин афсус ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Келажакдаги мақсад ва режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда жорий мавсумда "Турон" олдига қўйилган вазифани бажаришга ёрдам бериш асосий мақсадим ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда астойдил ҳаракат қилган холда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда эса миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушиш, шунингдек легионер мақомида ўйнаш мақсадларим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика