Сульшер "Ньюкасл"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?
16 окт 2020 23:45
Янгиликлар
Сульшер "Ньюкасл"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?
"Рэшфорднинг Британия империяси томонидан тақдирланиши - унинг қанчалар яхши шахсиятга эга эканлигини билдиради, чунки у доимо бошқалар ҳақида қайғурадиган инсон. Унинг майдондаги ва майдон ташқарисидаги ишларидан доимо ғурурланаман.
Мавсумни ёмон бошлаганимизни яхши биламан, "Тоттенхэм"га қарши ўйин эса энг ёмони эди. Ўйинни яхши бошлагандик, бироқ кейинчалик 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин яхши натижага эриша олмаслигимизни тушундик. Ушбу хатоларни тушуниб олиш борасида эса бизда 2 ҳафта вақт бор эди. Термаларда ўйнаган футболчилар эса ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
Термаларда бўлиб турганлар билан доимий алоқадамиз. Муаммолар жуда кўп, уларни зудлик билан бартараф этиш шарт - чунки бу яхши жамоани тузаётганда катта босим беради.
Факундо Пельистри? У 2 кун биз билан машғулот қилди. Жуда ёш ва қизиқарли футболчи, яхши сифатларга эга. 18 ёш эканлигини инобатга олсак, унинг келажаги ажойиб бўлади.
Алекс Теллес эса кечагина етиб келди. У Бразилия термаси таркибида 2та ўйин ўйнади ва Сан-Паулудан узоқ вақт учиб келиб, бироз дам олди. Унинг ўйинларга тушишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Эдинсон Кавани эса ҳали сафимизга қўшилмади.
Бруну? Февралда келганидан буён чемпионатнинг фақатгина 2 ўйинида мағлуб бўлди. У Лига ўйинларида мағлуб бўлишни ёқтирмайди. Ютқазиб қўйсангиз эса сизга таъна тошларини ёғдиришади. Бу пайтда ўзингизни йўқотиб қўймаслигингиз керак. "Манчестер Юнайтед"га ҳуш келибсиз. Одамлар бу ердаги ҳар бир дақиқани танқид қилишади ва кузатиб боришади. Йигитлар эса бир-бирларига ёрдам бериб, бирга ишлашга интилмоқда.
Магуайр билан бўлган воқелик эса алоҳида тарих. Сиз доимо прожекторнинг нури остида ўйнайсиз. Харри Англия термаси таркибида ўйнаб, Бельгияни ютса - оддий кун, уни четлатишса ҳамма гапиради. Бу эса футбол. Барчада ўсиш ва пасайиш жараёни бўлади.
Погба? У бизнинг футболчи. Биз билан ҳали 2 йиллик шартномаси бор. У ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишига ишонаман. Навбатдаги икки йилда у билан совринлар юта оламиз.
Эртанги ўйин? Ўйинни ўйнаб, ютқазганимиздан кейингина батафсил гапиришимиз мумкин. Олдимиздаги ўйинда назоратни қўлимизга олиб, ютишни истаймиз. Натижа жуда муҳим. Бироқ менга позитив ўйин керак.
Негатив кайфиятни кўтармаслик учун, ортиқча гапирмаслик яхшироқ. Майдонга тушиб, ғалаба қозонишни истаймиз. Очколар учун курашаётган футболчиларни кузатиш жуда муҳим.
"Ньюкасл"га қарши ўтган мавсумдаги омадсиз ўйин ёдимда. Биз ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик, Лонгстаффнинг голига жавоб бера олмагандик. Ушбу ўйиндан кейин анча вақт ўтди, биз ўсишга эришдик.
Футболчилар термалардан қайтганида уларнинг ҳолати борасида доим ҳам яхши маълумотга эга бўлмайсиз. Умид қиламанки, барчанинг ҳолати яхши. Фақатгина Алекс Теллес деярли бутун дунёнинг устидан учиб ўтди. У кечаси етиб келди ва пайшанба куни таркибимизга қўшилди", - деди Сульшер.
Фикрлар