UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  0 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  13 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  1 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  21 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25

Суҳроб Султонов: "1 очко Африкада ҳам қийматли..." Янгиликлар

Суҳроб Султонов: "1 очко Африкада ҳам қийматли..."

Coca Cola Суперлига 16-тури доирасидаги Тошкент дербисида дуранг натижа қайд этилди.

Ўйиндан кейин мавсумдаги 2-пеналтисини қайтариб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Суҳроб Султонов билан суҳбатлашдик. "Бунёдкор" посбони дастлаб дерби ҳақидаги саволимизга жавоб қайтарди: 

- Ўйин осон ўтмаслиги аниқ эди. "Локомотивга" ҳам, бизга ҳам 3 очко керак. Шундай бўлди ҳам. Дастлаб, 1 киши кам бўлиб қолдик. Кейин бизнинг дарвозамизга пеналти қўйилди. Урган голларимиз инобатга олинмади...

- Ҳакамлик бўйича эътироз билдирмоқчимисиз?

- Йўқ, бошқача тушундингиз. Мен ҳакамлар ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман, гапирмайман ҳам. Аскерни яхши танийман. Агар иқтидори бўлмаса, қўлига ҳуштак олмасди. 

- Дуранг сизни қониқтирдими?

- Алҳамдулиллаҳ! Йигитлар меҳнат қилишди, улар учун хурсандман. 1 очко, Африкада ҳам очко. Бугун менга ҳам имкон берилди. Ўзим учун ҳам хурсанд бўлдим.

- Олдинги баҳсларда захирада қолганингиз ҳақида сўрамоқчи эди. Бу йил "Бунёдкор" сиз майдонга тушмаган 5 баҳсда 1 очко олди. Шунга қарамай, захирада қолишингиз нима билан боғлиқ?

- Бу менга боғлиқ эмас. Тақдир шунақа, кеча эмас, бугун ўйнашим керак экан. Сира ҳам нолимайман. 

- Демак, олдинги ўйинларда жисмоний ҳолатингиз билан боғлиқ муаммо бўлмаган?

- Йўқ. Барча ўйинларга максимум тайёрланяпман. Майдонга тушиш-тусмаслигимни мураббий ҳал қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика