UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  0 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  1 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7

Суҳроб Нуруллоев: "Мухлислар бизни ҳайрон қолдиришди" Янгиликлар

Суҳроб Нуруллоев: "Мухлислар бизни ҳайрон қолдиришди"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида сафарда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилди (4:1).

Учрашувдан сўнг "аждарлар" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоев фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйин қийин ўтишини билар эдик. Биринчи бўлиб дарвозамиз ишғол қилинди. Шунга қарамай, устунликни қўлимизга олдик. Стадионга ташриф буюрган мухлислар бизни ҳайрон қолдиришди. Очиғи, сафар ўйинига бунчалик кўп ишқибоз келишини кутмагандик. Ғалабамизда уларнинг ҳам катта ёрдами тегди. 

"Бунёдкор" ўз услубига эга, тўп билан яхши муомала қиладиган жамоа. Доим муносиб рақиб бўлиб қолади. Уларни кучсиз демаган бўлардим. Шунчаки бугун биз мураббийлар кўрсатмасин тўғри бажардик", – деди Суҳроб Нуруллоев.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика