UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  16 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти" Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"

"Сўғдиёна" футболчиси Суҳроб Иззатов Суперлиганинг 14-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин фикрларини билдирди.

- Ўйин биз истагандек бошлади ва режа қилгандек бўлди. Биз ўз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шунда футболдаги олтин қоида ишлади: сен урмасанг, сенга уришади. Рақиблар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди, уларни табриклаймиз.

- "Сўғдиёна" сўнгги пайтларда кўп мағлуб бўлмоқда. Мағлубиятлар сабабли жамоа тушкунликка тушиб қолган ва бу бугун ўз таъсирини ўтказгандек кўринди.

- Менимча ундай нарсалар йўқ. Бизда ўз олдимизга қўйилган йўл ва мақсадимиз бор. Бу йўлда қийинчиликлар бўлади. Бугун кўп вазиятлар бўлди, кирмаса кирмас экан. Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти. Бизда тушкунлик йўқ, ишлашда давом этяпмиз. Бу футбол, биз охиригача курашамиз. 

- Ўзбекистон кубогини кўплаб кучли жамоалар тарк этди. Бу омил "Сўғдиёна"нинг кубокни олиши учун устунлигини оширадими?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Айтганингиздек, кўплаб кучли жамоалар турнирни тарк этди. Бизда кубок ва чемпионатда йўлимиз бор. Фақатгина олдинга ҳаракатланамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика