UZ

Сўнгги янгиликлар

Суҳроб Иззатов: "2-давра бошқача бўлади" Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: "2-давра бошқача бўлади"

"Бунёдкор" Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор"ни сафарда енгди (3:2).

Учрашувдан кейин "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Суҳроб Иззатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Дерби кутганимиздан ҳам қийинроқ ўтди. Лекин бу — "Бунёдкор". Унда ҳамма нарсанинг иложи бор. Ҳаракат қилсак, исталган жамоани мағлуб қила оламиз. Олдинги ўйинларда бизга озгина шижоат, характер етишмаган эди. Бугун шуни кўрсата олдик. 

Раҳбариятимиз танаффус маҳали Беларусда йиғин қилишни режа қилган. Таркибимизга янги футболчилар қўшилиши айтилмоқда. Худо хоҳласа, 2-даврада барчаси бошқача бўлади", — дейди бухоролик футболчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика