UZ

Сўнгги янгиликлар

Суарес тўпурарлар пойгасида Фати ва Пако билан пешқадамлик қилмоқда Янгиликлар

Суарес тўпурарлар пойгасида Фати ва Пако билан пешқадамлик қилмоқда

“Атлетико” ҳужумчиси Луис Суарес шанба куни “Бетис”га (2:0) қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этди.

33 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсумда беш бор фойдали ҳаракатни амалга оширди: рақиблар дарвозасига 4 та гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ла Лига тўпурарлари пойгасида футболчи “Барселона” ярим ҳимоячиси Фати ва “Вильярреал” ҳужумчиси Алькасер билан 1-поғонани бўлишиб туришибди.Ҳар учча футболчи тўрттадан гол уришга эришган.

Суаресдан фарқли равишда Фати ҳисобида голли узатма йўқ. Алькасер ҳам уругвайлик ҳужумчига нисбатан битта кўп ўйинда қатнашган ва голларининг бирини пеналтидан киритган.

Мавсум аввалида Суарес “Атлетико”дан “Барселона”га кўчиб ўтганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика