Суарес "Атлетико" билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Клуб олдин Костани сотиши керак

Alisher
21 сен 2020, 17:14
"Барселона" форварди Луис Суарес фаолитини "Атлетико"да давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, уругвайлик футболчи мадридликлар билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди.

"Барса" Суаресга шартнома бузилиши ортидан 7 миллион евро таклиф қилмоқда, аммо Луис йиллик - 14 миллион евро маошини бутунлигича олмоқчи.

Шунингдек, "Атлетико" ушбу трансферни амалга ошириш учун форвард Диего Костани сотиши керак. Бу орқали маошлар миқдори камайтирилади (Коста 8 млн евро атрофида маош олмоқда).

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›