

Мадридликлар ҳужумчиси Луис Суарес ўйинни асосий таркибда бошлади. Аммо 68 дақиқа ичида на гол урди, на голли узатмани амалга оширди.
Уругвайлик футболчи 10 та ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Сўнгги маротаба 7 ноябрь куни "Валенсия"га қарши баҳсда тўпни рақиб дарвозасига киритганди. Шундан сўнг у "Атлетико" сафида 8 та, терма жамоаси сафида эса 2 та ўйин ўтказди.



