Суарес 10 та ўйиндан бери гол ура олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
23 дек 2021, 08:41
"Атлетико" Ла Лиганинг қолдирилган ўйинида "Гранада"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мадридликлар ҳужумчиси Луис Суарес ўйинни асосий таркибда бошлади. Аммо 68 дақиқа ичида на гол урди, на голли узатмани амалга оширди. 

Уругвайлик футболчи 10 та ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Сўнгги маротаба 7 ноябрь куни "Валенсия"га қарши баҳсда тўпни рақиб дарвозасига киритганди. Шундан сўнг у "Атлетико" сафида 8 та, терма жамоаси сафида эса 2 та ўйин ўтказди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru