UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  0 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  9 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  21 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

Стерлинг: "Уэмбли"да гол уриш бурчим эканлигини кўп бор айтганман Янгиликлар

Стерлинг: "Уэмбли"да гол уриш бурчим эканлигини кўп бор айтганман

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Раҳим Стерлинг Евро-2020 гуруҳ босқичида Хорватияга қарши ўйиннинг (1:0) энг яхши футболчиси деб топилгач, ғалабадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб кечинмалар. Бу биринчи ўйинимиз эди ва ғалаба муҳим эди. Жамоамиз биргашган ҳолда ҳаракат қилди. Биз тўпни керакли пайтда ўзимизда эгалладик ва яхши футбол намойиш эта олдик. Йигитлар бугун жуда оптимал ҳолатда эдилар.

Ғалаба қозонганимиз жуда яхши, аммо бизни олдинда бошқа учрашувлар кутмоқда. Ушбу йил мен учун оғир мавсум бўлди, аммо Англия таркибига қайтишни интиқлик билан кутардим. Терма жамоада ўйнаш мавсум учун ажойиб якун бўлади.

Гол урганингизда ҳар доим ёқимли ҳиссиётларни бошдан ўтказасиз. Илгари бир неча бор айтгандим: Агар "Уэмбли"да катта турнирларда ўйнасам, гол киритиш бурчимни бажараман. Буни амалга ошира олганимдан мамнунман", — дейди Стерлинг.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика