Стерлинг жароҳат олди ва "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
3 фев 2020, 12:41
"Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши ўйинда жароҳат олди.

25 ёшли футболчи "Тоттенхэм"га қарши ўйинда мушакларидаги ноқулайликларни ҳис қилди ва 84-дақиқада алмаштирилди. Унинг ўрнига эса Бернарду Силва майдонга туширилди.

Англия терма жамоаси футболчиси Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Стерлинг жорий мавсум "Сити" таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›