Стерлинг 3 йил деганда Англия терма жамоасида гол урди

16 окт 2018, 08:02
Кеча Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 2:3 ҳисобида Англияга имкониятни бой берди.

Учрашувда Рахим Стерлинг дублга эришди. У терма жамоа сафида илк марта 2 та гол урди. Шунингдек, 2015 йил октябридан бери терма жамоа сафида илк марта гол урди. Рахим ўшанда Эстония дарвозасини ишғол қилди.

Шунингдек, Ҳарри Кейн илк мартда терма жамоа сафида 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›