UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  4 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  52 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  3 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  14 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  6

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди” Янгиликлар

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Стефано Кузин иштирок этди.

Биз биринчи таймни яхши ўтказдик. Ўйин бошида йигитлар яхши ўйнашди ва 3та гол уриш учун имконият яратдик. Агар биринчи таймда голлар ура олганимизда натижа буткул бошқача кўриниш олган бўларди. Иккинчи тайм аввалида ҳам ёмон ўйнамадик. Бугунги рақибимиз қарши ҳужумда жуда ҳам кучли эканлигини билардик. Гол ўтказиб юборгач йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўз шогирдларим билан фахрланаман, улар борларини беришга ҳаракат қилишди. 

- Ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини алмаштирдингиз. Бу ҳисобни йириклашиб кетмаслигини олдини олишмиди ёки бошқа? 

- Бу ўйин натижасини ўзгартириш учун эмас, учрашув шундай кўриниш олгани учун бўлган алмаштириш эди.  

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? 

- Мамнун бўлганим йўқ. Бундай ўйинларда ҳакам ўйинни бошқаришни ҳис қилиши керак. Бугунги ҳакамлар айрим вазиятларда хатога йўл қўйишди. Ҳакам ҳақида ёмон фикр билдирмоқчи эмасман, шунчаки бўлган нарсани айтдим. 

- Таркибда украиналик ҳужумчи бор, Мирослав Славов, нима учун уни деярли майдонга туширмаяпсиз? 

- Бугун уни майдонга туширмоқчи эдим. Аммо рақибдан келиб чиққан ҳолда икки марказий ҳужумчи билан ўйнай олмасдик. Сабаби “Пахтакор” жуда ҳам яхши қарши ҳужумга ўтадиган жамоа. 

- ОФК қарорига кўра дастлабки учта турни сафарда ўтказасизлар. 

- Бу жамоа натижаларига ҳам таъсир қилади. Йигитлар борларини беришмоқда. Ҳар гал бошқа давлатга учганимизда иқлим ҳам ўзгаради, шунга қарамай футболчилар яхши ўйнашга интилишмоқда. Бу мени хурсанд қилади. 

- Ўтган тур “Ал Ҳилол” билан ўйнадинглар, бугун “Пахтакор” билан. Қайси ўйинда рақиб кучлироқ ўйнади? 

- “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клуби, амалдаги ОЧЛ ғолиби. Шунинг ўзиёқ бу жамоанинг кучини айтиб турибди. “Пахтакор” эса мавсумни энди бошламоқда, таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. “Пахтакор” ҳақида бир ойлардан кейин аниқ фикр билдириш мумкин. 

- Бугунги мағлубиятдан кейинги вазият қандай? 

- Мен италияликман. Бизда шундай мақол бор: Ёки ютамиз, ёки агар ютқазсак нимадир ўрганамиз. Бугунги мағлубият бизга дарс бўлди. Биз илк бор ОЧЛда қатнашаяпмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика