Старриж Суареснинг кетганидан қайғураётгани йўқ
29 июл 2014 19:59
Янгиликлар
Старриж Суареснинг кетганидан қайғураётгани йўқ
"Ливерпуль" футболчиси Даниэль Старриж жамоадан Луис Суареснинг кетиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Луис билан яхши ҳамкорлик қилардик. Биз у билан ажойиб вақтларни ўтказганмиз. Биз мавсум давомида "Ливерпуль"нинг энг кўп гол урган жуфтлиги сифатида тарихда қолдик.
Футболда келиш ва кетишлар доимо бўлиб туради. Бу ўйиннинг қонуни. Баъзилар эса Жеррардга ўхшаб бутун фаолиятини бир жамоада ўтказадилар, бошқалар эса ўзгача.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужумкор футбол намойиш этишда давом этамиз. "Ливерпуль" ўз йўлида давом этади", - дейди футболчи.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар