Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлади

Sherzod Nurmatov
16 сен 2022, 11:19
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарингиз бор, 20-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикасида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз 2022 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Камерун ва Коста-Рика миллий терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. 

Ушбу йиғин олдидан, 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман ЎФА мажлислар залида соат 11:45 да бошланади. Унда ЎФА томонидан аккредитациядан ўтган барча ОАВ вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати