UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  6 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  2 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  11 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши баҳсдан сўнг сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров билан кичик суҳбат қурди.

- Бугунги қийин учрашувдаги ғалаба билан табриклайман. Юз фоизлик натижа қайд этаётганимиз ажойиб, аммо ўйин бўйича саволлар кўп. Кейинги учрашувларда жамоа ўйинини қандай яхшилашингиз мумкин?

- Асосий таркибимиздаги беш нафар футболчи, айни дамда ўз клубларида ўйин амалиётисиз қолиб кетяпти. Бу вазиятни ўнглаб олиш учун яна бир ой вақтимиз бор. Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам сафга қайтишини кутяпмиз. Кейинги ФИФА кунларида жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаб олишимиз керак. Жисмоний ҳолатимиз яхшиланиши руҳий томонлама тайёргарлик ва концентрацияга боғлиқ. Биз ўзимизнинг тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, биз ғалаба қозонишга ва очколар жамғариб боришга мажбурмиз.

- Учрашув давомида кўпгина футболчилар ўз позициясини тез-тез алмаштириб турди ва менинг фикримча, шу сабабли бугунги баҳсда кўп индивидуал хатолар кузатилди...

- Футболчилар ҳар доим ҳам бир зонага жавобгар бўлавермайди. Ҳар доим ҳам бир жойга туриб ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар майдондаги тўлиқ эркинликка эга ва улар майдонда ўзи истаган ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Улар "робот" эмас-ку. Футболчи хоҳлаган қанотда ўйнаши мумкин. Биз биринчи бўлимда жуда ажойиб ўйин намойиш этдик, аммо рақиб дарвозабони шунчаки "даҳшатли" ўйнаб юборди ва ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди. Ягона муаммо - биз гол ўтказиб юборганимиз. Тўп назорати бизда эди, рақиб эса қарши ҳужумда гол урди. Бугунги ўйинимиздан жуда хурсандман.




Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика