UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  0 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  7 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  17 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2

"СПОРТ ТВ" Америка кубоги ўйинларини намойиш этади Янгиликлар

"СПОРТ ТВ" Америка кубоги ўйинларини намойиш этади

Евро-2016 турниридан бир ҳафта олдин нуфузи жиҳатдан Европа Чемпионатидан кейинги ўринда турувчи Америка Кубоги баҳсларига старт берилади.

«Спорт» телеканалининг келаётган янги ҳафта (6-12 июнь) учун «Эрудит Спорт» газетасига берилган ТВ-дастурларида ёзилишича, «Спорт» ТВ Америка Кубоги-2016 учрашувларини жонли эфирда намойиш этади. Ушбу баҳсларнинг бошланиш вақти бизнинг вақт билан асосан тонг саҳарда тўғри келаётганлиги боис, марказий учрашувлар кундузги ва кечги эфирларда ҳам такроран намойиш этилади.

«Спорт» телеканалининг жорий ҳафтадаги, аниқроғи шанба ва якшанба кунги ТВ-дастурларида Америка Кубоги ўйинларининг намойиш этилиши маълум қилинмаган бўлсада, Тошкент вақти билан 4 июнь, шанба куни тонгги соат 06:30 да АҚШ – Колумбия ўйини билан старт оладиган турнир транляцияси ҳуқуқини қўлга киритган телеканал ушбу учрашувдан бошлаб баҳсларни намойиш этиш эҳтимоли катта.

Турнирнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан АҚШнинг 10 та стадионида ўтказиладиган ушбу қадимий турнир барчада катта қизиқиш уйғотиши табиий. Зеро, жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган Месси сардорлигидаги Аргентина, Неймар етакчилигидаги Бразилия, Суарес ва Кавани жуфтлигидаги Уругвай, Санчес-Видаль етакчилигидаги Чили, Хамес Родригес иштирокидаги Колумбия, тўпурар Чичарито бошчилигидаги Мексика каби терма жамоаларнинг шиддатли қарама-қаршилиги ҳеч бир ишқибознинг эътиборидан четда қолмаслиги аниқ.

«Спорт» телеканалининг бир ҳафтадан кейин бошланадиган Евро-2016 турнирини намойиш этиш ёки этмаслиги ҳали маълум қилинган эмас.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика