"Спорт" телеканали "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувини жонли эфирда кўрсатадими?

Aslanov Jasurbek
12 май 2016, 11:52
Бугун "Локомотив" Ўзбекистон чемпионатининг 9-тури доирасида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Кўпчиликда "ушбу ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиладими?" деган савол бор.

МТРК расмий сайтига ташриф буюрдик ва у ерда "Локомотив" - "Пахтакор" баҳси 13 май куни 18:15 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилиши ёзилган.


Аммо, ПФЛ бу учрашувни 12 майга кўчирди ва бугунги кўрсатувлар дастурида ушбу ўйин йўқ.

"Daryo" нашрининг хабар беришича, "Локомотив" - "Пахтакор" баҳси бугун ярим тунда, 12 майдан 13 майга ўтар кечаси соат 00:05 да намойиш этилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia