“Спорт” нашри: “Кутмаган жамоаларимиз 1/8 финалда тўқнашадилар”

Narzulla Saydullayev
26 окт 2013, 13:44
БААнинг кундалик нашри "Спорт" ҳар кунлик янгиликларни тезкорлик билан чоп этишда давом этяпти. Газетанинг бугунги сонида ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан жамоалар ҳақида ёзиб ўтилган.
Унга кўра, БААни гуруҳда қолиб кетиши европаликларни эса учинчи ўринни қўлга киритишини ҳеч ким кутмаган.

"Бразилия гуруҳ фаворити, аммо Гондурасдан ҳеч ким иккинчи ўринни кутмаган эди. Худди шундай Ўзбекистондан ҳам. Асосий таркиби деярли Eвропада ўйнайдиган Марокаш билан дуранг ўйнаган, Eвропанинг ўзиники бўлган Хорватияни эса мағлубиятга учратган Ўзбекистон учун Панама муаммо туғдира олмади. Гондурасга қарши ўйинда агар ўзбекларнинг жисмоний ҳолатлари ўз ўрнида бўлса осиёликларни ғолибликка асосий даъвогар сифатида қарашимиз мумкин. Сабаби бундай турнирларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилади. Ўйин эса Ўзбекистонда бор", - деб ёзади юқоридаги нашр.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›