«Спорт-Экспресс»: Данни мавсум охиригача сафдан чиқди
Narzulla Saydullayev
18 апр 2016, 15:54
«Зенит» сардори Данни Россия чемпионати 24-турида «Спартак»ка қарши ўйинда (2:5) жароҳат олди.
32 ёшли португалиялик менискни шикастлаб олди ва бу мавсумда бошқа майдонга туша олмайди. Бундан ташқари тиззасида жароҳат борлиги тахмин қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Данни фаолиятида икки бор ўнг тиззасидан жароҳат олган эди.