UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  0 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  23 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1

“Спартак” (Тошкент) “Supermokh Cup2016”га боради Янгиликлар

“Спартак” (Тошкент) “Supermokh Cup2016”га боради

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 11-19 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2002 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Supermokh Cup 2016” турнири бўлиб ўтади.
Ушбу йирик турнирда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Маълум бўлишича, мусобақада Тошкентнинг “Спартак” жамоаси ҳам қатнашади.

“Қизил-оқлар” асосан болалар-ўсмирларга ихтисослашган футбол мактаби бўлиб, нафақат Ўзбекистон худудида ўтказиланаётган турнирларда, балки хорижда ташкил этиладиган бир қанча мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Сергей Арслонов мураббийлик қилаётган “Спартак-2004” футболчилари “Supermokh Cup 2016” турнирининг “С” гуруҳида “Малайзия шерлари” (Малайзия), “Кей Лига академияси” (Жанубий Корея) ҳамда “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари билан куч синашади.


“Supermokh Cup 2016” турнири “С” гуруҳи тақвими қуйидагича:
U-12 ёш тоифаси
“С” гуруҳи

1.“Малайзия шерлари”
2. “Спартак”
3.Кей Лига академияси
4.“Гуанчжоу Эвергранд”

1-тур. 12 декабрь

Кей Лига академияси – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Малайзия шерлари” – “Спартак”

2-тур. 13 декабрь
“Спартак” – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Малайзия шерлари” – Кей Лига академияси

3-тур. 14 декабрь
“Малайзия шерлари” – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Спартак” – Кей Лига академияси

Болалар-ўсмирлар футболида ўз ўрнига эга бўлган “Спартак” (Тошкент) жамоасига “Supermokh Cup 2016” турнирида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика