UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  4 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  7 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум Янгиликлар

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум

Россия ва ўзбек футболи байроқдорлари ўртасидаги қизиқарли тўқнашувнинг бошланиш вақти аниқ бўлди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва Россиянинг 10 карра чемпиони "Спартак" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилади. Тедеско бошқарувидаги "Спартак" Россия премьер лигасининг иккинчи давраси олдидан ўз майдонида охирги тайёргарлик ўйинини "шерлар"га қарши ўтказса, "Пахтакор" Суперлигадаги янги мавсум олдидан Москвада жиддий имтиҳон топширади. 

Мазкур учрашувни трансляция қилиш ҳуқуқини Россиянинг "Матч ТВ" телеканали қўлга киритди. 22 февраль куни бўлиб ўтадиган "Спартак" — "Пахтакор" учрашувини "Матч ТВ" тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйин Москва вақти билан соат 13:55да, Тошкент вақти билан эса 15:55да бошланади. 

Ажойиб қарама-қаршилик Москвадаги "Спартак"нинг уй стадиони ҳисобланган "Откритие Арена"да бўлиб ўтади.

Шу ўринда Москвада истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик футбол ишқибозларини мазкур ўйинга таклиф қиламиз ва "Пахтакор"ни ушбу ажойиб тўқнашувда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраймиз.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Шахр Ходро"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчилари: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади ва "Спартак" билан бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика