UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  0 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  3 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  15 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  9 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10

"Спартак" Москва таклифини рад этган, "Пахтакор" таркибида кўплаб учрашувларда майдонга тушган Ёрқин Назаровни табриклаймиз Янгиликлар

"Спартак" Москва таклифини рад этган, "Пахтакор" таркибида кўплаб учрашувларда майдонга тушган Ёрқин Назаровни табриклаймиз

Бугун барча ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган, ўз вақтида "Пахтакор" жамоаси таркибида ажойиб ўйинларни ўтказган Ёрқин Назаров таваллуд кунини нишонламоқда. Қаҳрамонимиз 46 ёшга тўлди.

Ёрқин Назаровнинг футболга кириб келиши кўпчилик қатори "Пахтакор" жамоасидан бошланган. Бу ҳақда унинг ўзи қуйидагича хотирлайди.

- Ёрқин ака, келинг, энди ўзингизнинг ёшлигингиз ҳақида ҳам гаплашсак. Сизнинг оилангизга нисбатан Назаровлар сулоласи деб мурожаат қилсак бўлади. Укангиз Дилмурод Назаров ҳам кўп йиллар давомида «Пахтакор»да муваффақиятли тўп сурган. Адашмасам, сизнинг футболдаги илк қадамларингиз ҳам «Пахтакор» жамоасида қўйил­ган. Шундай эмасми?

- Ҳақиқатан ҳам, оилавий муҳит таъсирида футболни танлаганман. Сиз айтгандек, «Пахтакор» клубида футболдаги илк қадамлар ташланган. Биринчи мураббийим Владимир Бондаренко бўлган. Шу инсондан миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўрганганман. Бондаренко қўл остида ўйнаган футболчилардан беш нафари, хусусан мен ҳам собиқ иттифоқ ўсмирлар (U-16) терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида иштирок этганмиз. Валерий Кечинов, Андрей Яровой, Олег Шацких, Павел Бугало ва менга ушбу бахт насиб этган. Ушбу мусобақадан кейин бизни «Пахтакор»­нинг асосий жамоасига олишган. Клуб билан расман шартнома имзолаганмиз.

- «Пахтакор»дек шонли жамоа либосида майдонга тушиш бахти сизга ҳам насиб этган ва бу кунларни унутмасангиз керак?

- Асло. Футболчилик фаолиятимдаги энг ёрқин дамлар айнан «Пахтакор»да ўтган. Саккиз йил давомида барча болалар ўйнашни орзу қиладиган клуб таркибида тўп тепиш насиб этди. Шу вақт мобайнида икки карра Ўзбекистон чемпиони, шунча маротаба мамлакат кубоги соҳиби бўлдим. Терма жамоага чақирилдим. Машҳур футболчилар билан елкама-елка ўйнадим. Албатта, бундан жуда ҳам хурсандман.

- Футболчилик даврингизни сарҳисоб қилиб, ундан кўнглингиз тўлганми? Ёки ҳозир ўйлаб кўриб, мана бу қарорим нотўғри бўлган экан, деган фикрга келяпсизми?

- Энди футболдан кетганингиздан кейин қандайдир бир кўнгил тўлмаслик ҳолатлари бўлар экан. Ҳамма футболчида ҳам шундай ҳолат бўлса керак. Биринчи навбатда яна бир-икки йил ўйнасам бўларкан, ҳали кучим бор экан, деган фикр келади. Агар имконият берилганида, ўша пайтда қабул қилган айрим қарорларимни ўзгартирган бўлардим. «Пахта-кор»да ўйнаб юрган пайтларим энг кучга тўлган даврларим бўлган. Ўшанда Москванинг «Спартак» клубидан таклиф тушганди. Афсуски, ўша пайтда бу чорловга рад жавобини бериб, Ўзбекистонда қолганман. Шу нарса менга армон бўлиб қолган. Дўстим Валерий Кечинов эса «Спартак»га ўтиб кетганди. Ёдингизда бўлса, «Спартак» ўшанда қаторасига беш маротаба Россия чемпиони бўлганди. Машҳур мутахассис Олег Иванович Романцевнинг ўзи бизни таклиф қилганди. Дмитрий Парфенов ва Андрей Коливанов билан собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Бу футболчилар ҳам «Спартак»ка ўтишганди. Ҳозиргача Москва клубига ўтмаганимни армон билан эслайман.

- Миллий терма жамоа таркибида ўтказган ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Асосан Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнадим. Миллий терма жамоада эса ЖЧ-98 саралаш ўйинларида майдонга тушдим. Ўшанда мундиалнинг финал босқичига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. ЖЧ саралаш ўйинларида илк маротаба қатнашишимиз эди. Шунга қарамай, ёмон натижа қайд этмаганмиз, деб ўйлайман. Миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш ҳар бир футболчи учун бахт ҳисобланади. Менга ҳам шундай бахт насиб этганидан хурсандман.

Мураббий сифатида фаолиятини "Бунёдкор" академиясида бошлаган Ёрқин Назаров бир қатор ёш футболчиларга устозлик қилди. Ҳусусан Отабек Ғуломхўжаев билан биргаликда 2000 йилда туғилган футболчилар билан кўплаб халқаро турнирларда ғолиб чиқишди. Шунингдек маълум вақт "Шўртан" жамоасида ҳам фаолият олиб борди.  Ҳозирда "Бунёдкор-2" жамоасида мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқда. 

Сайтимиз ходимлари номидан Ёрқин Назаровнинг туғилган куни билан табриклаймиз. Соғлик ва саломатлик, омад, зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика