Спалетти: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Mirjalol Normatov
29 апр 2018
"Интер" бош мураббийи Лучано Спалетти А Серия доирасида "Ювентус"дан учралган мағлубият хусусида гапирди.

"Бундай мағлубиятни қабул қилиш жуда қийин бўлади. Реферининг барча қарорлари ҳам тўғри эмасди, деб ҳисоблайман. Қизил карточкадан кейин "Интер" жуда кўп куч йўқотди. Бироқ сўнгги дақиқаларда икки гол ўтказиб юбордик. Биз мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмагандик", - деди Спалетти.

Ушбу ғалаба орқали "Ювентус" "Наполи" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia