UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Сўнгги уч йилда Қаршида ютқазмаган "Навбаҳор" анъанани давом эттирадими? Бугунги учрашув учун превью Янгиликлар

Сўнгги уч йилда Қаршида ютқазмаган "Навбаҳор" анъанани давом эттирадими? Бугунги учрашув учун превью

Теглар :  НасафНавбаҳор
Бугун Суперлиганинг 16-тур учрашувларига якун ясалади.

Турнинг сўнгги учрашуви Қаршида  "Насаф" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳс олдидан статистика, қизиқарли маълумотлар ва жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолатига назар ташлаймиз. 

Ким қандай ҳолатда етиб келди?

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" бир неча кун олдин ОФК кубоги Марказий Осиё минтақаси финал босқичида иштирок этишди. Гарчи мазкур ўйиндан олдин мезбонларнинг имкониятлари жуда ҳам юқори баҳоланган бўлсада, аслида майдонда бундай бўлгани йўқ. "Аҳал" иккинчи бўлимда "Насаф" футболчиларининг астойдил тер тўкишига мажбур қила олди. "Навбаҳор" эса сўнгги учрашувини Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "Бунёдкор"га қарши ўтказди. Ушбу беллашувда наманганликлар ёмон ўйин кўрсатмаган, бир нечта хавфли вазиятлар яратишганига қарамасдан натижа "Бунёдкор" томонида бўлди. Мамлакат кубогига катта умид боғлаган жамоага бу мағлубият қайсидир маънода оғир руҳий зарба бўлгани тайин. Икки жамоанинг Суперлигадаги ҳолатлари турлича. "Насаф" сўнгги турларда кучли жамоалар билан тўқнаш келишига тўғри келди. Рақибларига муносиб қаршилик кўрсата олган қаршиликлар минимал ҳисобларда мағлуб бўлиб қимматли очколарни бой беришди. Демак уларни бугунги учрашувда ғалабадан бошқаси қониқтирмаслиги табиий. 

13-тур. "Локомотив" - "Насаф" 2:0

14-тур. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0

15-тур. АГМК - "Насаф" 1:1

Ўзбекистон кубоги 1/8. "Насаф" - "Металлург" 5:2

ОФК кубоги. Марказий Осиё минтақаси финали. "Насаф" - "Аҳал" 3:2

"Навбаҳор" Суперлигада сўнгги турларда қисман натижани қўлга киритишни уддаламоқда. Жамоада бир-бирига тескари бўлган ҳолат рўй беряпти. Дейлик "Локомотив" билан ўз майдонларида кечган ўйинда дарвозага бир бор аниқ зарба беришди ва ўша ғалаба голи бўлди. "Бунёдкор", "Сўғдиёна" билан ўйинларда яратилган кескин вазиятлар, аниқ зарбалар дарвозага киргани йўқ. 

13-тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:2

14-тур. "Сўғдиёна" -  "Навбаҳор" 1:0

15-тур. "Навбаҳор" - "Локомотив" 1:0

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:0

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар шу кунга қадар 49 маротаба куч синашишган. "Насаф" 22 бор ғалабани тантана қилган, 12та ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган. 15та баҳсда томонлар дурангга имзо чекишган. Икки клубнинг энг йирик ғалабаси 6:0. "Лочинлар" сўнгги маротаба Андрей Канчельскис бошқарувида 2019 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Қаршида 1:0 ҳисобидаги ютуқ билан ортига қайтган. Тўплар нисбати 79-65 "Насаф2 фойдасига. Айтиш мумкинки, Виктор Жалилов шогирдлари 2018 йилдан буён Қаршида очко ишлашни эпламоқда. Қуйида Қаршида кечган сўнгги уч йилдаги ўйин натижалари

25.06.2017. 15-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 4:0

08.07.2018. 16-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 1:1

12.04.2019. 4-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

14.06.2020. 4-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 2:2


Таркибдаги йўқотишлар

"Насаф" ва "Навбаҳор" бугунги баҳсга таркибда маълум бир йўқотишлар билан келишди. "Насаф"да Абдувоҳид Неъматов "Металлург" билан кубок ўйинидаги жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. Меҳмонлар сафида Азим Аҳмедов дисквалификация яъни сариқ карточкалари 4тага етгани боис ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек маълумотларга кўра "Навбаҳор" сардори олдинги ўйинларда укол билан ҳаракат қилгани боис айни пайтда жароҳатини даволамоқда. Мезбонлардан Шерзод Насруллаев 5та ўйинлик дисквалификациядан сўнг катта эҳтимол бугун майдонга қайтади. 

Биринчи даврадаги баҳс қандай бўлганди?

Coca Cola Суперлига, 3-тур

НАВБАҲОР – НАСАФ - 0:0
19 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 17 752 томошабин.
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Шохруз Ходжаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 19.Мирзоҳид Ғофуров (28.Никола Ташич, 46), 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 88.Славиша Стоянович.
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 70.Аббос Ғуломов.

"Насаф": 1.Умид Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 15.Жўрабек Маннонов (6.Мурод Хўжамбердиев, 66), 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Абубакр-Ризо Турдиалиев (20.Суҳроб Нуруллоев, 85), 77.Ойбек Бозоров (14.Шокир Йўлдошев, 73), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 13.Азамат Сойибов, 25.Мухриддин Зоиров, 50.Шоҳмалик Комилов.
Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 27, Ғолиб Ғайбуллаев 27, Жўрабек Маннонов 41.




Насаф

Суперлига. 16-тур

29/08/2021, 19:00

1
:
0
Тугади

Навбаҳор

Коста Гуттинер - 83'

45'
90'
67'  Дониёр Нарзуллаев (Андрия Калудерович)
67'  Абубакрризо Турдалиев (Марко Станоевич)
72'  Ойбек Бозоров
81'  Акмал Мозговой
82'  Дилшод Саитов (Жўрабек Маннонов)
89'  Акмал Мозговой (Сухроб Нуруллоев)
89'  Ғолиб Ғайбуллаев (Баҳром Абдураҳимов)
47'  Даврон Ҳошимов
51'  Сардор Теляков
65'  Қувондиқ Рўзиев (Коста Гуттинер)
65'  Забиҳилло Ўринбоев (Иброҳим Ғанихонов)
83'  Коста Гуттинер
83'  Иброҳим Ғанихонов
90'  Сардор Теляков (Илҳом Алижонов)
90'  Эҳсони Паншанбе (Аббос Ғуломов)

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика