“Сўғдиёна”ни октябрь ойида қандай ўйинлар кутмоқда?
10 окт 2017 08:01
Янгиликлар
“Сўғдиёна”ни октябрь ойида қандай ўйинлар кутмоқда?
Ҳозирги кунда “Сўғдиёна” “Машъал”га тайёргарлик олиб бормоқда. “Сўғдиёна” футболчилари машғулотларда фаол ҳаракат қилишмоқда.
“Сўғдиёна”нинг 24-турдаги баҳси сафарда “Машъал”га қарши бўлиб ўтади. Баҳс 13 октябрь (жума) куни бўлиб ўтади. 25-турда “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Ушбу учрашув 20 октябрь (жума) куни бўлиб ўтиши белгиланган. 26-турда жиззахликлар Ғўзорга сафар қилишади ва “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Беллашув 27 октябрь (жума) куни ўтказилади.
Ёшлар лигаси баҳслари асосий таркиб ўйинидан бир кун олдин бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Фикрлар