"Сўғдиёна"га янги бош мураббий тайинланди

15 апр 2019, 20:39
Суперлигадаги кетма-кет 3 мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилган Сергей Лушан ўрнига "Сўғдиёна"га янги мутахассис тайинланди.

Куни кеча "Сўғдиёна"да бўшаб қолган бош мураббий лавозимига Улуғбек Бақоев номзоди кўриб чиқилаётган ва музокаралар давом этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича, музокаралар муваффақиятли якунланган ва томонлар ўзаро келишувга эришишган. Ўтган мавсум якунига қадар "Бухоро" бош мураббийи бўлиб ишлаган Улуғбек Бақоев ўз хоҳиши билан истеъфо чиққанди. Эндиликда мутахассис Суперлигада "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида ишлайди. Айни пайтда Бақоев жамоани қабул қилиб олган ва кейинги тур ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.

Тез орада мураббий ўз штабига керакли мутахассисларни йиғиши ҳам кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, келаси турни "Сўғдиёна" Жиззахда "Металлург"га қарши ўтказади. Қизиғи, Улуғбек Бақоев ўзининг "Бухоро" жамоасидаги охирги ўйинини айнан "Металлург"га қарши ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›