UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

"Сўғдиёна" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Иван Бошкович рақобатбардош жамоа туза олдими? Янгиликлар

"Сўғдиёна" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Иван Бошкович рақобатбардош жамоа туза олдими?

"Бўрилар" ўтган мавсум зерикарли ўйинлари билан эсда қолиб, 11-ўринни эгаллади.

Қуйида Иван Бошвокич жамоаси мавсум оралиғида қанчалик ўзгаргани, таркибда кимлар пайдо бўлгани-ю, кимлар кетгани ҳақида сўз юритамиз.

Таркиб ва трансферлар

"Сўғдиёна" тажрибали футболчилари ва легионерлари билан хайрлашди. Легиогерлардан босниялик ҳимоячи Тарик Исич, сербиялик ҳимоячи Марко Колакович, босниялик ҳужумчи Зенан Займович жамоадан кетишди. Маҳаллий ўйинчилардан тажрибали ярим ҳимоячилар Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов ва Санжар Шоаҳмедов билан хайрлашишди. Шунингдек, Оллаберган Каримов ва Абдуллоҳ Омоналиев жиззахликлар сафини тарк этдилар.

Жамоага қуйидаги футболчилар келиб қўшилишди:

Муҳаммадюсуф Собиров ("Бунёдкор");

Зоран Петрович ("Петролул")

Алексей Носко (БАТЭ)

Сардор Қулматов ("Теренггану")

Ислом Қобилов ("Локомотив")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Энергетик-БГУ")

Владимир Йовович ("Яблонец").

Жамоа кетганлар ўрнини тўлдиришга фаол киришди. Масалан, U-17 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон дарвозасини қўриқлаган Муҳаммадюсуф Собиров, мудофаа вакилларидан Алексей Носко, Сардор Қулматов, Ислом Қобилов ва тажрибали Олег Зотеев таклиф этилди.


Фаолияти мобайнида Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида легионер мақомида ҳаракат қилган хавбек Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Черногория терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Йовович таркибга қўшиб олинди.

Бундан ташқари, черногориялик ҳужумчи Зоран Петрович билан шартнома имзоланди. 



"Сўғдиёна" устози Иван Бошкович янги мавсум олдидан ташкил қилинган интервьюда қуйидагиларни таъкидлаганди:

"Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг ўйин услубимиз ва вазифамиз ҳам селекция қилишда муҳим аҳамият касб этади", – деганди Бошкович. 


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Сўғдиёна" жамоасининг хорижий йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилди. Жамоа у ерда бир нечта ўртоқлик беллашувларида иштирок этди. 

Қуйида ўйинларнинг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар билан таништирамиз:

16 январь | "Сўғдиёна" – "Сумгаит" (Озарбайжон) 1:3

Гол: Мавлонқулов.

22 январь | "Сўғдиёна" – "Малишева" (Косово) 1:1

Гол: Люпче Дориев.

25 январь | "Сўғдиёна" – "Висла" Плоцк (Польша) 2:3

Голлар: Мавлонқулов (дубль).

6 февраль | “Сўғдиёна” – “Ворскла” (Украина) 1:3

Гол: Люпче Дориев.

9 февраль | “Сўғдиёна” – “Селимбар” (Молдова) 2:2

Голлар: Петрович (дубль).

13 февраль | "Сўғдиёна" – "Бэлць" 2:2

Голлар: Абдураҳмонов (дубль).

19 февраль | “Сўғдиёна” – “Лиепая” 2:1

Голлар: Мавлонқулов (дубль).

"Сўғдиёна" қишки йиғинда жами 7 та учрашувда иштирок этди. Жамоа бу баҳслардан фақат 1 тасида ғалаба қозона олди, 3 марта дуранг ўйнаган бўлса, 3 та ўйинда мағлубиятга учради.


Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

"Сўғдиёна" мураббийлар штабида айтарли ўзгариш кузатилмади. Клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш амалга ошмади.


"Сўғдиёна"нинг тахминий таркиби

"Сўғдиёна"нинг "Нефтчи"га қарши ўйиндаги эҳтимолий таркиби қуйидагича кўриниш олади:

Митрович, Қобилов, Ёқубов, Салимов, Андреев, Зотеев, Абдураҳмонов, Сойибов, Петрович, Дориев, Мавлонқулов

Маълумот ўрнида, "Сўғдиёна" "Нефтчи"га қарши охирги 3 та ўйинда умуман гол уролмаган.

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика