“Сўғдиёна” Тошкентда йиғин бошлади. Бугун "Қўқон-1912" билан ўйин

Narzulla Saydullayev
28 июн 2018, 13:08
“Сўғдиёна” бугун йиғиннинг иккинчи қисмини ўтказиш учун Тошкентга йўл олди.

Тошкентда жамоа бир қатор клублар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Бугун соат 18:00 да жиззахликлар “Қўқон-1912”га қарши баҳс олиб боришади. Эртанги рақиб эса иккинчи лига иштирокчиси “Оқ-тепа” жамоаси бўлади.

30 июнь куни спарринг рақиб сифатида Про-лиганинг “Нурафшон” жамоаси танланди. 2 июлда эса Лушан шогирдлари “Нефтчи”га қарши ўйнайди.

Пойтахтдаги йиғин давомида бир нечта футболчиларнинг жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати