UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  1 14:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Яман 1:0 (матнли трансляция)  18 14:00U-20 Осиё кубоги. Ироқ КХДР билан муроса кўчасини танлади  0 13:45Англия терма жамоасининг собиқ устози Саутгейт китоб чиқаради  1 13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  3 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  8 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  6 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  11 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   3 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3

“Сўғдиёна” собиқ мураббийи ҳамда футболчиси олдидаги қарзларини тўлаб беради Янгиликлар

“Сўғдиёна” собиқ мураббийи ҳамда футболчиси олдидаги қарзларини тўлаб беради

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи ҳамда собиқ футболчиси ЎФАга мурожаат қилган эди.

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев ҳамда клуб собиқ футболчиси Сарвар Жўраев “Сўғдиёна”нинг футболчи ҳамда мураббий олдида қарздорлиги мавжуд экани ва уни ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ЎФАга мурожаат қилган эди.

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур мурожаатларни кўриб чиқди ва вазият атрофлича ўрганилгач, мурожаатларни асосли деб топди. Натижада Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси зиммасига Шавкат Абдухўжаев олдидаги 10 миллион сўм қарз ҳамда Сарвар Жўраев олдидаги 28 миллион сўмлик молиявий қарздорликни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

Агар “Сўғдиёна” футбол клуби қарзларини ўз вақтида тўламаса, жамоага янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмайди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика