

Куни кеча бўлиб ўтган ўйиндан сўнг мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли таътил беришга қарор қилди.Жамоа 23 август куни “Сўғдиёна ” қароргоҳида йиғилади. 19-тур доирасида бўлиб ўтиши лозим бўлган “Сўғдиёна”-“Насаф” ўйини номаълум муддатга қолдирилгани сабабли, жамоа 30 август куни “Зомин” га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади ва олий лиганинг 20- туридаги рақиби “Обод”га қарши тайёргарликни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрьда Тошкетда бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати.



