UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  1 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  2 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  3 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  11 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди" Янгиликлар

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" жамоасининг ёрдамчи бош мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун қандай ўйин бўлишини билар эдик. Рақибимиз уч ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Учрашувни жудя яхши бошладик. Дастлабки дақиқаларнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятлар яратдик, аммо тайм сўнгида бироз ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик ва гол урдик. Шоҳруҳ Абдураҳманов гол урганидан жуда хурсандман. "Локомотив" жамоасига омад тилайман. Улар яқиндагина бош мураббийни ўзгартиришди. Крестининга ҳам омад. Ўтган мавсум "Бунёдкор"даги яхши натижаларини "Локомотив" билан ҳам такрорлашига тилакдошман.

- Иван Бошкович бир нечта учрашувга четлатилган эди. Бош мураббий бугун трибуналардан ўйинни кузатди. Сўнгги икки учрашувда жамоани кўпроқ ким бошқарди? Сизми ёки Иван Бошкович?

- Иван Бошкович машғулотларни ўзи олиб бормоқда. Учрашув бошланишидан аввал у таркиб ва режани тузиб берди. Биз келишилган ҳолда ишлаяпмиз.

- "Сўғдиёна" биринчи даврани кучли учликда якунлаши қанчалик муҳим?

- "Динамо"га қарши анча жиддий ўйин бор. Кейин эса кубокда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Қолган учрашувларда ҳам максимал натижа қайд этишимиз керак.

- "Сўғдиёна" жамоаси биринчи даврани кучли учликда якунлашга яқин турибди. Кейинги рақиб "Динамо". Иккинчи даврада ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилиш учун жамоа таркибини кучайтириши керак. "Сўғдиёна"ни янада кучайтира оладиган янги футболчиларни жамоада қўрамизми?

- Футболчилар яхши ўйнашмоқда. Биз уларга ишонамиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди.

- Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичида "Нефтчи"га қарши ўйнайсизлар. 1/8 финалдаги "Сўғдиёна" - "Нефтчи" жуфтлиги энг қизғин баҳслардан бири бўлиши аниқ. Ушбу баҳс ва "Нефтчи" ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. "Нефтчи" ҳам анча кучли жамоа. Кубокда осон бўлмаслиги аниқ.




Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика