“Сўғдиёна” икки нафар янги футболчи билан келишувга эришди
03 янв 2020 18:55
Янгиликлар
“Сўғдиёна” икки нафар янги футболчи билан келишувга эришди
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси 6 январ куни Тошкентда йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
Бош мураббий Улуғбек Бақоев жорий мавсумга жамоасини ҳар томонлама пухта тайёрлашни мақсад қилган. Шу боис жиззахликлар селекция ишларига ҳам катта эътибор қаратмоқда.
Ўтган мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи Шавкат Муллажонов билан “Бунёдкор”нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов жорий йилги чемпионатда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи ҳам жиззахликлар билан келишувга эришган.
Фикрлар