Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?
14 сен 09:00
Янгиликлар
Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?
Туркия Суперлигаси 5-тур доирасидаги "Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир" (2:1) ўйини бўлиб ўтди.
Меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 85-дақиқада захирага олинди. Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси 71-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Меҳмонларнинг яна бир ўзбекистонлик ўйинчиси Аббос Файзуллаев 90+3 дақиқага келибгина ўйинга қўшилди.
Sofascore нашри Элдор Шомуродовга 7,6 баҳо қўйган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 6,7 баҳога лойиқ кўрилди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар
Омадини берсин мтжга энг керакли хужумчиларимиздан.