

"Ажойиб ўйин бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Афсуски, фойдаланишда омадимиз келмади. Танаффусдан кейин ҳам гол уриб, ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди. Шахсан ўзимда ҳам қулай вазият юзага келди, лекин бундан фойдалана олмадим. Ҳеч бўлмаганда, биттасидан фойдаланишимиз керак эди.

Суперлига йўлланмасидаги имкониятимизни қўлдан чиқардик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди, бироқ муваффақиятсиз натижалар сабабли Суперлига йўлланмасидан мосуво бўлдик", – деди Синдаров.



