UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

Слуцкий: "Европа чемпионатида уч ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин" Янгиликлар

Слуцкий: "Европа чемпионатида уч ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин"

Теглар :  Леонид Слуцкий
Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий Чехияга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўзи учун керакли хулосаларни олганлигини айтиб ўтди.


"Эҳтиросли ўйин бўлди. Жамоамиз футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатлари ўйлаганимиздан ҳам яхшироқ чиқди. Ҳар қандай учрашувда ҳам охирида тўп ўтказиб юбориш ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқаради. Чехияга қарши беллашувни чуқур таҳлили қиламиз ва кейинги ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрамиз.  Роман Нойштедтернинг ўйинига омма олдида алоҳида баҳо беришни истамасдим. Биз Романнинг ўйинини ўзи билан муҳокама қиламиз. Барча футболчилар ҳар хил юкламаларни бажаришди. Якуний хулосани футболчиларнинг ҳаммаси бир хил ҳолатда бўлишганидан сўнг беришимиз мумкин. Чехия билан ўйинда биз жамоамиз ҳужумдаги ҳаракатлари ва ҳимоядаги жойлашувлари бўйича ўзимизга керакли баъзи бир хулосаларни олдик. Бу ўртоқлик беллашув орқали ўйинимизни таҳлил қилиш учун етарлича маълумотлар тўпладик. Илк бор терма жамоада бир вақтда уч ҳужумчини туширдик. Кокорин-Смолов-Дзюба учлиги ёмон ҳаракат қилмади. Фақатгина ҳали ўзаро ҳамжиҳатлик ва боғлиқликлар борасида муаммолар бор. Европа чемпионатида ҳам бу танловдан фойдаланишимиз мумкинлигини рад қилмайман. Широковда кичик жароҳат борлиги сабаб умумий гуруҳ билан бирга шуғулланмаётганди. Жума кунидан бошлаб Роман ҳам сафга қайтади", - дейди Слуцкий.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика