UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  0 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  1 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик" Янгиликлар

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик"

Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Ал Дуҳайл" билан беллашув олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ҳамда ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз – чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. 

Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз", – деди "Пахтакор" устози Славче Войнески. 

"Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у "Ал Дуҳайл"нинг энг кучли нуқтаси бўлди. Келаётган ўйинда барчасини тўғрилашга уринамиз", – деди "шерлар" ҳимоячиси Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ал Дуҳайл" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. "Шерлар" 3 турдан кейин 3 очко тўплаган ҳолда "D" гуруҳида охирги ўринда боришмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика