UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  0 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  8 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  11 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1

Sky Sports: Руни "МЮ"ни тарк этмоқчи Янгиликлар

Sky Sports: Руни "МЮ"ни тарк этмоқчи

Машхур инглиз нашри Sky Sports, ўз манбаларининг хабарларига таянган ҳолда, Уэйн Руни "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни истаётгани ҳақида хабар бермоқда.
"МЮ"нинг 27 ёшли ҳужумчиси Уэйн жамоадаги иккинчи даражали хужумчи вазифасини бажармоқчи эмас. Шунинг учун у клубни тарк этиш ниятида. У қайси клубда ўйнашидан қатъий назар асосий таркиб футболчиси бўлмоқчи.

Ундан ташқари, Руни Дэвид Мойес билан ўзаро суҳбатда, клубда унга бўлган муносабатдан норози эканлигини айтгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 

Ёдингизда бўлса, Мойес сўнгги интервьюларидан бирида Руни "МЮ"га ван Перси жароҳат олганда ўрнини эгаллаш учун кераклиги ҳақида гапирган эди.

Аввалроқ эса, "Челси"нинг Рунига қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан ва Мойес Руни жамоадан кетмаслиги ҳақида гапириб ўтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика