Sky Sport Italia: Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг кейинги қисми "8 финал" форматида ўтказилади
12 июн 2020 02:08
Янгиликлар
Sky Sport Italia: Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг кейинги қисми "8 финал" форматида ўтказилади
УЕФА еврокубокларнинг кейинги қисмини қандай тартибда ўтказиш бўйича якуний қарорга келган.
Европа Чемпионлар Лигаси "8 финал" форматида Лиссабонда (Португалия) ўтказилади, деб хабар қилди Sky Sport Italia. Яъни, кейинги босқичлар бир ўйиндан иборат бўлиб, жамоалар 7-8 кунда битта ўйин ўтказиши режалаштирилган. Учрашувлар "Бенфика" ва "Спортинг" клубларининг ўйингоҳларида ўтказилади.
Европа Лигаси мусобақаси эса худди шу схема асосида Германияда ўткзилса, Европа Суперкубогини Будапешт (Венгрия) қабул қилади.
Шунингдек, аёллар ўртасидаги ЕЧЛга Испания мезбонлик қилиши белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар