Скоулз WhatsApp орқали ишдан кетди

Aslanov Jasurbek
15 мар 2019, 15:46
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз "Олдхэм Атлетик"ни тарк этаётганида клуб раҳбарияти билан боғланмаган экан.

Маълумотларга кўра, мутахассис ўзининг жамоада кетиши ҳақида клубнинг WhatsApp мессенжеридаги гуруҳига ёзган.

Кейинроқ Скоулз клуб келишувга амал қилмагани учун клубни тарк этгани ҳақида айтди.

Скоулз: "Мени алдашди"

11 февраль куни Скоулз жамоа устози сифатида оммага таништирилган эди. Мутахассис "Олдхэм" бош мураббийи сифатида 5та учрашув ўтказиб, уларнинг 3тасида мағлубиятга учради ва 2та дуранг қайд этди. Айни дамда "Олдхэм" Англиянинг тўртинчи даражали чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports