Скалони: "Агарда бу Мессининг ЖЧдаги сўнгги ўйини бўлса, ютишга ҳаракат қиламиз"
17 дек 2022 21:10
Янгиликлар
Скалони: "Агарда бу Мессининг ЖЧдаги сўнгги ўйини бўлса, ютишга ҳаракат қиламиз"
Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони миллий жамоа сардори Лионель Месси учун ҳам ғалаба кераклигини айтди.
"Ўз фикримизга қараб баҳсга тайёрланяпмиз. Бизнингча, биз қандай режа қилсак, рақиб ҳам шундай ўйнайди.
Месси? Умид қиламанки, агарда Мессининг ЖЧдаги сўнгги ўйини бўлса, совринни қўлга киритишимиз керак. Бу бир томондан ажойиб бўларди. Барча бундан завқ оларди.
ЖЧдаги сўнгги ўйинингда соврин билан чиқиб кетишдан бошқа ажойиб сценарий бўлмаса керак-а?", - деди Скалони.
Фикрлар