UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  0 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  37 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18

Сиз машғулотлардан сўнг чигалёзди қиласизми? У қачон фойда беришидан хабарингиз борми? Янгиликлар

Сиз машғулотлардан сўнг чигалёзди қиласизми? У қачон фойда беришидан хабарингиз борми?

Теглар :  машғулот
Чигалёзди - замонавий машғулот жараёнидаги энг кўп муҳокама қилинадиган мавзу.

Машғулотдан кейин ўтказиладиган иккинчи чигалёзди кераклиги ҳақидаги баҳслар тўхтагани йўқ. Кўплаб профессионал спортчилар бундай машқларга жиддий қарамайди, ҳамма мураббийлар ҳам унда фойда бор деб ўйламайди, физиологлар эса тадқиқотларни давом эттиришмоқда.


Катта юкламадан сўнг тикланиш машғулотлари бир неча ўн йил аввал пайдо бўлган. Аввалига у машғулот охирида ўтказиладиган енгил машқлар эди - югуриш ёки юриш. Спортчилар ушбу машғулот билан организмни хотиржам ҳолатга қайтаради.

Кейинроқ спорт физиологлари бу чигалёзди (ғарбда буни cooling down - танани совутиш дейилади) организмга фойдами ёки зарарлиги ҳақида илмий ўрганишларни бошлашди.



Биз ҳам батафсил тўхталишга қарор қилдик.


1. Барча спорт назариётчилари бир фикрда - чигалёзди катта куч сарфланадиган машқлардан кейин фойдали.


Ҳар қандай спорт туридаги катта юкламали машқларнинг асосий муаммоси - мушакларда кеч пайдо бўладиган оғриқ. Катта танаффусдан сўнг спортга қайтаётганлар ушбу чигалёздини бажаришлари керак бўлади.


Спорт билан жиддий шуғулланганлар буни яхши билади, масалан, зинадан тушаётганингиздаги оғриқ.


Бундай ноқулайлик юкламалардан бир сутка ўтиб пайдо бўлади. Фаол жисмоний ҳаракат давомида мушакларда микроёрилишлар пайдо бўлади ва организмингизда глюкоза тушиб кетади.


Шундан сўнг танангизда оғриқ пайдо бўлади.



2. Бир нечта жиддий тадқиқотлар умумий хулоса билан якунланган: Оғриқларни мушаклар тизимини тикловчи махсус машқлар билан минималлаштириш мумкин. Бу чигалёзди.


Масалан, Тронхейм университетидагилар қаршилик машғулотларидан (масалан, тош кўтариш) кейин чигалёзди мушакларда пайдо бўладиган оғриқни камайтиради деган фикрга келишди.


2012 йилда улар тажриба ўтказишди ва натижа қуйидагича бўлди: Баъзи ҳолатларда ушбу чигалёзди машғулотлардан аввалги чигалёздидан фойдалироқ.


3. Австралиялик физиологлар норвегияликлардан беш йил аввал, мушакларни чўзувчи машғулотлардан кейинги ўтказиладиган чигалёздидан фойда йўқлигини айтишган. Бу ҳолатда оғриқ ҳеч қаерга кетмайди.


4. 2018 йилда Бас Ван Хурен ва Жонатан Пик жиддий тадқиқот ўтказишди (унда футболчилар ҳам иштирок этишди) ва фаол чигалёзди ҳақида бир тўхтамга келишди.


Негатив таъсирлар:

- Чигалёзди жисмоний ҳолатингизни кучайтиришга ёрдам бермайди;

- Жароҳатларнинг олдини олмайди;

- Чарчоқни йўқотмайди;

- Ҳаракатларингизни тезлаштирмайди ва машғулотдан кейин мушаклар бўшашишига имкон бермайди;

- Мушаклардаги оғриқни сезиларли даражада камайтирмайди;

- Жисмоний юкламалардан сўнг рухий тикланишга ёрдам бермайди.


Аммо кам бўлсада, чигалёздининг ижобий томонлари ҳам бор:

- Қондан лактат (глюкозани камайтирувчи модда) чиқиб кетишини тезлаштиради, аммо мушак терисидан эмас;

- Юкламалар туфайли пайдо бўладиган иммун тизимидаги муаммоларнинг олдини олади;

- Юрак қон-томир ва нафас олиш тизими тезроқ тикланишига ёрдам беради.


Асосий хулоса: Машғулотлардан кейинги чигалёзди кўплаб рухий ва жисмоний кўрсаткичлар учун жуда кам фойда беради ва пассив тикланишдан яхшироқ.


Бошқача айтганда - чигалёзди қилмагандан, уни бажарган маъқул. Ушбу жараён жуда оддий:

1) Енгил югуриш, тез юриш ёки велотренажер - 5-10 дақиқа;

2) Эгилувчанлик учун машқлар - 5-10 дақиқа;

3) Фол регидрация, оддийроқ қилиб айтсак - танадаги сув балансини тиклаш.


Олимлар ўтказган тадқиқотларга кўра, машғулотлардан сўнг тикланишга кўпроқ ёрдам берадиган услублар бор - криотерапия (мушаклар учун музли ванна), бассейн ёки массаж.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика